12:29 / 09.05.2023
25971

Диёра Келдиёрова — Ўзбекистон тарихида ЖЧда медаль қўлга киритган илк аёл дзюдочи

Доҳада ўтказилаётган 36-жаҳон чемпионатининг иккинчи куни ҳам Ўзбекистон учун омадли келди. 

-52 кг вазн тоифасида Диёра Келдиёрова финалга қадар мағлубиятсиз етиб бориб, Ўзбекистон тарихида жаҳон чемпионати медалини қўлга киритган илк аёл дзюдочига айланди. Келдиёрова жаҳон чемпионатининг кумуш медали билан бирга қимматли 1400 рейтинг очкосига ҳам эга бўлди. 

Диёра ҳал қилувчи финал беллашувида амалдаги Олимпиада ва жаҳон чемпиони, япониялик Ута Абега имкониятни бой бериб қўйди.

Top