Вашингтон Украинага 1,2 миллиард долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди.
У, жумладан, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, ўқ-дорилар ва артиллерия снарядларини ўз ичига олади, дейилади АҚШ Мудофаа вазирлиги баёнотида.
Ғарб ҳаво мудофаа тизимларини Украинанинг мавжуд ҳаво мудофаа тизимларига интеграция қилиш учун сунъий йўлдош тасвирлари ва жиҳозлари ҳам тақдим этилади.
Қўшма Штатлар Украинани нафақат қурол ва ўқ-дориларга бўлган "энг фавқулодда" эҳтиёжларида қўллаб-қувватлайди, балки узоқ муддатли ёрдам ҳам беради, дея таъкидлади Пентагон.
"Қўшма Штатлар ўз иттифоқчилари ва ҳамкорлари билан Украинанинг жанг майдонидаги бевосита эҳтиёжларини, шунингдек, узоқ муддатли хавфсизлик эҳтиёжларини қондиришга қодир бўлишини таъминлаш учун ишлашда давом этади", дейилади баёнотда.