Жаҳон | 13:45 / 10.05.2024
8016
2 дақиқада ўқилади

Париж Киевга муддати ўтган узоқ масофали Scalp ракеталарини етказиб беради

Яроқлилик муддати ўтган ракеталарни Украинага топшириш режалаштирилмоқда. Манба бу қарорни жуда тежамкор деб атади, чунки бу ракеталар утилизация қилиниши керак, деб хабар берди RFI медиа-компанияси.

Фото: Guillaume Souvant/AFP

Франция Украинага ўзини Россиядан ҳимоя қилишда ёрдам беришнинг янги усулини ўйлаб топди. Chrysalis (капалак қўғирчоғи) дастурининг бир қисми сифатида Украинага муддати ўтган ёки яроқлилик муддати тугаган компонентлардан йиғилган узоқ масофали Scalp ракеталарини топшириш режалаштирилган, бу Францияга ўзининг ракета арсеналини тугатмасликка имкон беради, деб хабар қилди Radio France Internationale (RFI) 9 май, пайшанба куни кечқурун.

RFI маълумотларига кўра, Chrysalis дастури учун «пиллаларда» (контейнерларда) сақланадиган Scalp ракеталаридан фойдаланилади. Бундай ракеталарнинг икки тури мавжуд - фойдаланилмаган, яроқлилик муддати ўтган ва демонтаж қилинган, улардан бошқа Scalp ракеталарида фойдаланиш учун таркибий қисмлари олинган. «Пилла»ларда сақланадиган ракеталар француз заводларига етказилади ва у ерда уч ой ичида фойдаланишга яроқли ҳолга келтирилади.

Тежамкор ечим

Ушбу ракеталар тезда Россияга қарши қўлланиши кутилаётганлиги сабабли уларнинг синовлари соддалаштирилган схема бўйича амалга оширилади. RFI манбаларидан бири бу режани иқтисодий нуқтайи назардан жуда самарали деб атади, «чунки «пиллалар»дан олинган Scalp ракеталари утилизацияга мўлжалланган». 

2024 йил январида Франция президенти Эммануэл Макрон Украинага 40 та Scalp ракеталарини етказиб бериш ниятида эканлигини маълум қилди. RFI таъкидлашича, Chrysalis дастури худди шу вақтда ишга туширилган. Манбалар медиа-компанияга айтишича, топилган ечим янги Scalp ракеталарини ишлаб чиқаришга нисбатан харажатларни тўрт баравар камайтиради.

Chrysalis дастури бу йил якунланиши режалаштирилган. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид