Асака Motors Ўзбекистонда EXEED автомобиллари ишлаб чиқарувчи завод очилишини эълон қилди
Тақдимотда премиум тоифадаги EXEED автомобиль бренди Ўзбекистон бозорига кириб келгани ва Сирдарёда мазкур автомобилни ишлаб чиқарувчи завод очилиши эълон қилинди.
11 май куни пойтахтда Ўзбекистонда EXEED автомобилини йиғувчи заводнинг очилиши муносабати билан EXEED маркали премиал автомобилининг тақдимотига бағишланган матбуот-анжумани бўлиб ўтди. Тадбирда Асака Motors International Бош директори Акромжон Тўхтабоев, тижорат директори Саиджон Турсунов, сотувдан кейинги хизматларни кўрсатиш директори Тимур Иргашев, EXEED брендининг Ўзбекистондаги бренд менежери Elena Вишерова ҳамда “EXEED International” вакили Лоусон Хан ОАВ ва жамоатчилик вакилларининг саволларига жавоб беришди.
EXEED автомобиль брендининг Ўзбекистондаги расмий дистрибьютори "Асака Motors International" компанияси ҳисобланади. Асака Motors вакиллари EXEED вакили билан биргаликда анжуман қатнашчиларига ҳамкорликнинг стратегик истиқболлари, бутун Ўзбекистон бўйлаб диллерлик тармоғини кенгайтириш ҳақида гапириб беришди ва сотувлар бошланиш санасини очиқлашди. Маълум қилинишича, яқин кунларда Тошкентда EXEED Роҳат ва EXEED Tashkent city автосалонлари ишга тушади.
"Биз EXEED'нинг Ўзбекистон бозорига кириш истиқболларини ижобий баҳолаймиз. EXEED premium автомобиль бренди ҳисобланиб, маҳсулотлари Европа автомобиль ишлаб чиқаришининг энг яхши анъаналари асосида яратилган, автомобилсозлик саноатининг сўнгги замонавий технологияларидан фойдаланади. Шу сабабли улар Ўзбекистондаги ҳозирги бу соҳанинг “моҳир”лари билан бемалол рақобатлаша олади. Биз тушунамизки, замонавий дунёда кўп одамлар учун машина нафақат транспорт воситаси, балки иш ва ҳатто роҳат-фароғат воситаси ҳамдир. Шунинг учун EXEED автомобилларини ишлаб чиқувчилари ва дизайнерлари автомобилнинг хавфсизлиги ва ишончлилиги устида кўп ишладилар. Ушбу автомобиллар ҳайдаш тажрибангизни оширади, у имкон қадар қулай ва хавфсизликни кафолатлайдиган кенг кўламли ақлли тизимлар ва техник-кўмакчилар билан жиҳозланган”,- Асака Motors компанияси тижорат директори Саиджон Турсунов.
Компания вакиллари яқин орада Сирдарё вилоятида ҳам EXEED автомобиль йиғиш заводи очилишини маълум қилишди. Янги завод минтақадаги энг замонавий автомобиль ишлаб чиқариш объектларидан бири бўлиб, илғор технологиялар ва замонавий ускуналардан фойдаланган ҳолда EXEED автомобилларини йиғади, юқори сифатли маҳсулотлар ва энг юқори сифат ва хавфсизлик стандартларига мувофиқлигини таъминлайди. Ўзбекистонда EXEED заводининг очилиши минтақада автомобилсозлик саноатини кескин ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш ва иқтисодий ўсишни юксалтиришга хизмат қилади. Заводнинг очилиши республика автомобил бозорида рақобатбардош муҳитни яратиш, автоишқибозлар учун танловни кўпайтиришда катта аҳамиятга эга.
"EXEED автомобиль йиғиш заводининг очилиши нафақат компаниямиз ривожланишидаги янги босқич, балки Ўзбекистон билан узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли ҳамкорликка тайёрлигимизнинг далилидир. Ишончимиз комилки, бизнинг лойиҳамиз мамлакатларимиз ўртасидаги иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашга ёрдам беради ва минтақада автомобилсозлик саноатини ривожлантиришга катта ҳисса қўшади." – деди Chery International EXEED Uzbekistan савдо бўйича директори Лоусон Хан.
EXEED премиум ўзининг ҳайратланарли дизайни билан барчага маъқул келади. Чунки автомобил дизайни немис автосаноати етакчилари томонидан яратилган. Ишлаб чиқариш Хитойнинг EXEED бренди томонидан ишлаб чиқарилади.
Автомобил кафолати 7 йил ёки 200 000 км бўлиб, бу эса автомобилнинг юқори ишончлилигидан далолат беради.
Ишқибозлар учун EXEED автомобили айни пайтда компания филиалларида тест-драйв ўтказиш имконияти мавжуд.
Реклама
Мавзуга оид
18:30 / 18.10.2023
EXEED компанияси Ўзбекистонда автомобил ишлаб чиқариш ҳажмини оширади
19:00 / 26.06.2023
Asaka Motors компанияси EXEED премиал йўлтанламасларни тақдим этди
20:17 / 18.05.2023
Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 41 та ҳужжат имзоланди
11:49 / 18.05.2023