14:25 / 15.05.2023
5988

Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбийлари ҳамкорлигида махсус ўқув машғулотлари бошланди

Тошкент ҳарбий округининг «Ангрен» дала ўқув майдонида Ўзбекистон ва Қозоғистон Қуролли Кучлари бўлинмаларининг ҳамкорлигидаги «Қалқон-2023» махсус тактик ўқув машғулотларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Фото: yuz.uz

Тадбирда Тошкент ҳарбий округи қўшинлари қўмондони полковник Зокир Сайфиддинов сўзга чиқиб, икки давлат ўртасида ўзаро ҳарбий соҳада бундай яқин ҳамкорликнинг ўрнатилиши Марказий Осиё минтақасидаги хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашда муҳим аҳамият касб этиши алоҳида таъкидлаб ўтди.

Ҳамкорликдаги мазкур ўқув машғулотлари ўзбек-қозоқ ҳарбий хизматчилари учун ўзаро тажриба алмашиш, билим ва кўникмаларни мустаҳкамлаш, энг муҳими, ўзаро ҳамжиҳатлик ва дўстлик алоқаларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Top