11:48 / 21.05.2023
33147

«Сити»нинг дивандаги чемпионлиги, «Энфилд»даги таъсирли хайрлашув ва кучли бешликда қолган сўнгги интрига. Кун ўйинлари

Шанба куни Европа футболида рўй берган асосий воқеалар, ўйинлардаги голлар ва турнир жадвалларидаги вазият.

Англия: Каземиронинг мўъжизавий голи

Борнмут – Манчестер Юнайтед 0:1 
Гол: 0:1 – 9 Каземиро.
Борнмут – Нето, Смит (Винья, 66), Сенеси, Забарный, Келли, Лерма, Кристи (Уаттара, 66), Кук, Брукс (Мур, 56), Энтони, Соланке.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Уан-Биссака, Варан, Линделеф, Шоу, Эриксен (Мактоминей, 86), Каземиро, Бруну Фернандеш, Санчо (Гарначо, 72), Антони (Фред, 86), Марсьяль (Вегҳорст, 57).

Пайшанба куни «Нюкасл» қолдирилган учрашувда «Брайтон» мудофаасини яксон этди (4:1) ва кучли тўртликдаги ўрнини сақлаб қолиб, «Ливерпул»нинг ЕЧЛ йўлланмаси учун имкониятларини пасайтириб юборди. Шанба куни «МЮ» «Борнмут» майдонидаги ўйинни кучли бошлади, Каземиро эса чалқанча услубда тезкор гол урди. Агар унинг жамоадошларида ҳам вазиятдан фойдаланиш бўйича шундай самарадорлик бўлганида ҳисоб йирик кўринишга келган бўларди.

Амалда эса «қизил иблислар» қатор голли вазиятларни йўққа чиқаришди ва бу улар учун ўйин охирида қимматга тушиши мумкин эди. Аммо Де Хеа яккама-якка вазиятда жамоасини қутқариб, Эрик тен Ҳаг жамоасини Чемпионлар лигасига яқинлаштирди, ўзи эса мавсумдаги «қуруқ» ўйинлари сонини 17 тага етказиб, «Олтин қўлқоп»ни якка ўзи олишини тасдиқлади. Энди жамоа муддатидан олдин ЕЧЛ йўлланмасини кафолатлаши учун «Олд Траффорд»да «Челси»га қарши ўйинда ютқазмаслиги кифоя.

Ливерпул – Астон Вилла 1:1
Гол: 0:1 – 27 Рэмзи, 1:1 – Фирмино 89.
 Ливерпул – Алиссон, Александер-Арнолд, ван Дейк, Конате, Робертсон (Цимикас, 72), Ҳендерсон (Милнер, 72), Фабиньо (Эллиотт, 81), Жонс (Диогу Жота, 63), Салоҳ, Диас (Фирмино, 72), Гакпо.
Астон Вилла – Мартинес, Кэш, Мингз, Конса, Дин (Морено, 53; Буэндиа, 65), Макгинн, Камара, Дуглас Луис (Дендонкер, 87), Рэмзи, Бэйли (Янг, 53), Уоткинс (Дуран, 87).

«Ливерпул»нинг «Астон Вилла»га қарши уй ўйини эса жуда мураккаб тус олди. Ҳужумчиларнинг ўйини чиқмади, мудофаадаги камчиликлар эса Конате Уоткинсни газонга қулатишига олиб келди. Мезбон жамоа мухлислари бахтига, «нуқта»га яқинлашган жабрланувчи тўпни хато йўллади. «Вилла»нинг ушбу форварди ўзига хос антирекордини янгилади - у фаолиятида тўққиз бор 11 метрлик жарима зарбасини амалга оширган ва шундан фақат тўрттасида гол ура олган.

Меҳмонлар ўйиндан гол уриши осонроқ экани маълум бўлди ва «Ливерпул» футболчиларининг яна бир хатосидан кейин Дуглас Луиз узоқ устун томон чопиб келган Жейкоб Рэмсига диагонал пас бериши билан ҳисоб очилди. Шу куни VAR қарорлари ҳам мезбонларга қарши бўлди. Гакпонинг голи бекор қилиниши кўп савол туғдирмаган бўлса-да, биринчи бўлимда Мингс ушбу нидерландиялик ҳужумчига бутсасининг тишлари билан ташланган эпизодда ҳакам фақат сариқ карточка билан чекланишини кўпчилик қабул қила олмади. Жумладан, дисквалификация туфайли трибунада ўтириб ўйинни томоша қилган Юрген Клопп ҳам.

Бундай ўйинда мезбонларни ким қутқариши мумкин эди? Табиийки, шу куни «Энфилд» билан хайрлашган Роберто Фирмино. У Салоҳнинг қанотдан узатмасига аъло даражада реакция қилиб, олтин даврларни мухлисларнинг ёдига солди, ван Дейк эса голни айнан бразилиялик ҳужумчининг карате услубида нишонлади.

Олдинда ҳали вақт кўп эди, арбитр иккинчи бўлимга роппа-роса 10 дақиқа қўшиб берди, аммо «Ливерпул» бундан ортиғига эриша олмади, энди мерсисайдликларга ЕЧЛга йўлланмага эга чиқиш учун фақат мўъжиза ёрдам беради. «Энфилд» шу куни яна уч футболчи - Алекс Окслейд-Чемберлен, Жеймс Милнер ва Наби Кейта билан ҳам хайрлашди.

Ноттингем Форест — Арсенал 1:0
Гол: Авонийи (19).
Ноттингем Форест – Навас, Орье, Фелипе (Боли, 79), Ниакате, Уоррелл, Лоди, Мангаля, Йейтс, Гиббс-Уайт, Данило (Куяте, 73), Авонийи (Жонсон, 79).
Арсенал – Рэмсдейл, Габриэл, Уайт, Кивер (Тирни, 63), Жака (Нкетиа, 63), Жоржиньо, Эдегор, Парти, Сака, Троссар (Виейра, 70), Жезус.
Огоҳлантиришлар: Авонийи (25), Ниакате (45), Жезус (54), Габриэл (78), Гиббс-Уайт (79).

«Манчестер Сити» эса диванда ўтирган ҳолда чемпионга айланди. «Арсенал» шунчаки иложсиз аҳволда кўринди дейиш қийин. Афтидан, «канонирлар»да шунчаки эмоциялар тугаб қолди, шу билан бирга уларда энди мўъжиза туфайли чемпион бўлишга ишонч ҳам йўқ эди. Қолаверса, жамоага захира ўриндиғида ресурслар етишмади. «Ноттингҳем» эса ўйин давомида тўпга эгалик қилиш бўйича 18 фоизлик кўрсаткич билан ҳам ўзига керакли натижага эришди.

«Ўрмончилар» лигада қолиш учун курашаётганди ва буни астойдил уддалашди. Аввалига ҳаёт-мамот ўйинига айланган триллерда «Саутҳемптон» мағлуб этилиб (4:3), чемпионшипга юборилди. Кейин «Челси» майдонидаги ўйинда бурилиш ясалди (2:2), энди эса «Арсенал» мағлуб этилди. Шанба кунги ўйинда рақиб ҳужуми вақтида тўп йўқотилишидан бошланган қарши ҳужумни гол билан якунлаган Авонийи — жамоа мухлислари учун ҳақиқий супермен. У сўнгги уч турда бешта гол урди ва унинг голлари жамоага АПЛда қолишни таъминлади. Очколари сонини 37 тага етказган «Ноттингҳем»га энди «Лестер», «Эвертон» ва «Лидс» ета олмайди - лигада қолиш учун сўнгги йўлланма учун шу уч клуб ўртасида кураш боради.

«Арсенал» эса чемпионликни қўлдан бой бериб (жамоа мавсумни совринсиз якунлади), АПЛ антирекордини ўрнатди. Микел Артета жамоаси 248 кун давомида турнир жадвалида пешқадамлик қилганди. Англия юқори дивизионида ҳеч бир жамоа бунча узоқ вақт етакчилик қилиб, якунда чемпионликни бой бермаган.

Испания: басклар каталон тавқи лаънатидан халос бўлишди

Жирона — Вилярреал 1:2
Голлар:
Лопес (24) — Пино (9), Х.Морено (90+4). 
Жирона – Гассанига, Мартинес, Хуанпе, Буэно, Мигел Гутеррес (Хави, 78), Давид Лопес (Эррера, 59), Ян Коуто (Рейнер, 72), Мартин, Рикелме, Циганков, Кастельянос (Стуани, 59).
Вилярреал – Рейна, Фойт (Фемения, 68), Манди, Куэнка, Педраса (Алберто Морено, 63), Капу, Алекс Баэна, Пино (Тригерос, 80), Терратс (Ло Челсо, 62), Чуквуэзе (Херар Морено, 62), Жексон.
Огоҳлантиришлар:  Пино (23), Лопес (55), Эррера (71).

Ла Лигада тўртлик учун кураш «Жирона»нинг тўғридан тўғри иштирокида кескинлашди. Бир тур олдин каталонияликлар «Реал Соседад» майдонидаги ўйинда икки тўп фарқини йўққа чиқара олишганди (2:2). Энди улар Сан-Себастян жамоасини икки очколик фарқ билан таъқиб қилаётган «Вилярреал» босимига дош бера олмади. «Сариқ субмариналар» ўйинга қўшиб берилган тўртинчи дақиқада ғалабани илиб кетишди, бу ўйинда яна Жексон қаҳрамон бўлди. Икки голга узатма муаллифи бўлган 21 ёшли сенегаллик — мавсум кашфиётларидан биридир. Апрел ойи бошидан буён у ла лиганинг энг сермаҳсул футболчисидир — 7 гол ва 2 пас.

Барселона — Реал Соседад 1:2
Голлар: Левандовски (90) — Мерино (5), Сёрлот (72).
Барселона – тер Стеген, Балде, Кристенсен, Кунде (Алонсо, 46), Алба, Бускетс (Гарсия, 84), Кессиэ (Ферран Торрес, 63), де Йонг, Дембеле (Торре, 86), Рафиня (Фати, 63), Левандовски.
Реал Соседад – Ремиро, Элустондо, Ле Норман, Субелдия (Пачеко, 81), Рико, Илярраменди (Горосабел, 58), Мерино, Субименди, Барренечеа (Марин, 73), Сёрлот (Фернандес, 81), Чо (Кубо, 58).
Огоҳлантиришлар: Субелдия (8), Илярраменди (37), Левандовски (53), Бускетс (72), Алонсо (79), Кубо (79), де Йонг (85), Фернандес (85).

«Барселона» учун олтин ўйин медалларни олиб келган ўтган тур ўйинида «Эспанол» кўк-аноррангли атрибутли томошабинларни стадионига киритмаганди. Шанба куни эса «Камп Ноу»да «Барса» мухлислари чемпионликни нишонлашди. Аммо ҳеч қандай мотивацияга эга бўлмаган мезбонлар сафида Педри, Гави ва Араухога дам берилди. «Реал Соседад»га эса тўртинчи ўринни мустаҳкамлаш учун очко керак эди, жамоа футболчилари мезбонларга чемпионлик йўлаги ташкиллаштиришдан ортиқ нарса беришга рози эмасди.

Серлот ва Мерино 5-дақиқадаёқ мезбонлар ҳимоясини доғда қолдирди ва «Барса»нинг ла лигада қуруқ ўйин ўтказиш бўйича рекордни янгилашини кечиктирди. Бу меҳмонлар учун тасодифий муваффақият эмасди, басклар танаффусгача ҳисобни йириклаштириши ҳам мумкин эди, аммо Шо ва Барренечеа қулай вазиятлардан фойдалана олмади. Умуман, меҳмонлар ЕЧЛга йўлланма берувчи кучли тўртликда қолиш ва Каталония пойтахтида 24 мағлубиятдан иборат даҳшатли серияга барҳам бериш учун барча ишни қилишди.

Бу икки вазифа ҳам уддаланди, шу куни тиниб-тинчимаган Серлот иккинчи бўлим ўрталарида «Барса» дарвозасига иккинчи голни уриб, ўйин тақдирини амалда ҳал бўлди. Иккинчи гол урилган ҳужумда асосий ишни майдоннинг иккинчи қисмида тўпни олиб қўйиб, ҳужумни бошлаб берган ва ҳужум охирида норвегиялик ҳужумчини тўп билан таъминлаган Субименди бажарди. Бу номердан кейин Хави нима учун ушбу таянч яримҳимоячисини топ-футболчи деб атаётгани ва жамоани тарк этаётган Бускетсга муносиб ўринбосар сифатида кўраётгани барчага тушунарли бўлди.

Италия: Жирунинг ҳет-триги

Милан — Сампдория 5:1
Голлар:
Леау (9), Жиру (23, 29 пеналти, 68), Диас (63) — Куалярелла (20).
Милан – Менян, Калабрия, Томори (Кьер, 81), Тиав, Эрнандес (Балло-Туре, 81), Крунич, Браим Диас (де Кетеларе, 70), Тонали (Побега, 81), Леау, Мессиас (Салемакерс, 60), Жиру.
Сампдория – Раваля, Дзаноли, Нюйтинк (Амионе, 69), Гюнтер, Ауджелло, Лерис, Ринкон (Паолетти, 82), Журичич (Илҳан, 82), Уинкс, Куалярелла (Иконому, 69), Габбядини (Ламмерс, 69).
Огоҳлантиришлар: Гюнтер (27), Дзаноли (30), Эрнандес (75), Иконому (89).

«Милан» ҳозирда инқирозда, аммо А Серияни тарк этиб улгурган «Сампдория»ни енга олмаслик даражасида чуқур инқирозда эмас. Ўтган ойнинг энг яхши ўйинчиси учун мукофотни қабул қилиб олган Рафаэл Леау тезкор гол билан ҳисобни очди. 40 ёшли Куалярелланинг жавоб голи эса фақат Жиру «қутуриши»га сабаб бўлди — у шу куни ҳет-трик расмийлаштирди. Ушбу француз охирги бор бундай сермаҳсул ўйинни 2020 йил декабрида ўтказган, ўшанда «Челси» сафида у Чемпионлар лигаси ўйинида «Севиля» дарвозасига покер қайд этганди. Жамоадошлари ҳам ундан қолишмасликка ҳаракат қилди. Леау гол урди, пас берди ва пеналти ишлади. Браим Диасда — икки голли узатма ва бир гол.

Пиоли шогирдлари ҳамон кучли тўртликдан ташқарида ва бу турдаги ўйинини якшанба куни ўтказадиган «Лацио»дан бир очкога ортда. Лекин россонерилар ҳамон Чемпионлар лигаси учун курашда қолмоқда. Қолаверса, «Ювентус» яна очколардан маҳрум этилиши мумкин. Миланликлар кейинги турни айнан туринликларга қарши ўтказади.

Германия: Чемпионлар лигасига фақат битта вакансия қолди

Бавария – РБ Лейпциг 1:3
Голлар: 1:0 – 25 Гнабри, 1:1 – 64 Лаймер, 1:2 – 76, пеналти Нкунку, 1:3 – 86, пеналти Собослаи.
Бавария – Зоммер, Мазрауи, Павар, де Лигт, Жоау Канселу, Горетцка (Гравенберҳ, 69), Киммиҳ, Мюллер, Коман (Тел, 77), Мусиала, Гнабри (Сане, 69).
РБ Лейпциг – Бласвиҳ, Симакан (Ҳенрихс, 46), Орбан, Гвардиол, Ҳалстенберг, Диалло, Клостерманн, Лаймер, Олмо, Айдара (Кампл, 69), Собослаи, Андре Силва (Форсберг, 69), Нкунку.

«Боруссия»нинг собиқ бош мураббийи, Дортмунддаги фаолиятининг биринчи йилидаёқ жавоби берилган Марко Розе «асаларилар» жамоасига чемпионлик учун умидни қайтарди. Тўғри, ўйиннинг биринчи бўлимида бунга ишора ҳам йўқ эди. «Бавария» «Лейпциг»ни жарима майдонига қамаб қўйди ва мюнхенликларнинг бу мавсумдаги энг яхши тўпурари Гнабри ҳисобни очди. Бўлим амалдаги чемпионлар учун идеал даражада якунланиши ҳам мумкин эди, аммо Коман қулай вазиятда бош билан аниқ зарба бера олмади.

Лекин барчасини омадсизликка ағдариш ҳам тўғри бўлмайди. Биринчи бўлим давомида «ҳўкизлар» жамоасида ҳам кучли дақиқалар бўлганди ва фақат Зоммернинг саъй-ҳаракатлари туфайли ҳисоб тенглашмай қолганди. Аммо биринчи бўлимда бўлмаган иш иккинчи бўлимда бўлди. Бурчак зарбасидан кейин «Бавария» қарши ҳужумни ўтказиб юборди ва бу ҳужумни Нкункунинг хато узатмаси йўққа чиқарай деганда Лаймер тўпга эга чиқиб, тўпни кучли зарба билан дарвоза тўсини остидан дарвоза тўрига жойлаштирди.

Олдинги «Бавария» бундай вазиятда яна ташаббусни қўлга олиб, рақибни янчиб ташлаган бўларди. Томас Тухел жамоаси эса, аксинча, ўзига одат бўлиб қолганидек, бир муваффақиятсизликдан кейин ўзига кела олмади ва яна гол ўтказиб юборди. Павар жарима майдонига кириш жойида терма жамоадаги жамоадоши Нкункуни йиқитди ва жабрланувчининг ўзи жарима зарбасини аниқ ижро этиб, «Альянц Арена»ни шокка туширди. Яна бир 11 метрлик жарима зарбасидан кейин — уни Собослои аниқ ижро этди — «ҳўкизлар» ўз тарихида илк бор Мюнхендан ғалаба билан қайтишига шубҳа қолмади.

«Лейпциг» учинчи ўринни кафолатлаб, кейинги мавсумда тўғридан тўғри Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида қатнашадиган бўлди. «Бавария» эса ўн йиллик гегемонлигига барҳам берилиши арафасида турибди, Дортмунддагилар байрамга тайёрлана бошлади. «Боруссия» учун асосийси — аввалги мавсумларда бўлгани каби рақиб тақдим этган имкониятни қўлдан чиқариб юбормаслик. Дортмундликлар энди чемпионликка эришиш учун кейинги икки ўйинда «Аугсбург» ва «Майнц»ни енгса кифоя, «Бавария»нинг сўнгги турда «Кёлн»га қарши ўйини натижаси аҳамиятини йўқотади.

Тухел Нагелсман ўрнига тайинланганида «Бавария» Бундеслигада пешқадамликдан ташқари, ЕЧЛ чоракфиналида ва Германия кубоги яримфиналида эди. Энди эса катта эҳтимол билан Мюнхен клуби мавсумни совринсиз якунлайдиган бўлиб турибди. 

Ҳоффенҳайм – Унион 4:2
Голлар: 1:0 – 22 Бебу, 2:0 – 36, пеналти Крамарич, 2:1 – 45 Дуки, 3:1 – 89 Крамарич, 3:2 – 90 Лаидуни, 4:2 – 90 Даббур.
Ҳоффенҳайм – Бауманн, Брукс, Акпогума (Бичакчич, 70), Кабак, Анхелино, Бекер, Гайгер (Руди, 60), Премел, Баумгартнер (Даббур, 65), Крамарич, Бебу.
Унион – Реннов, Триммел (Юранович, 69), Йеккел (Себатшо, 80), Диогу Лейте (Баумгартл, 46), Дуки, Руссийон, Ҳедира, Ҳаберер (Левелинг, 69), Торсбю (Лаидуни, 46), Беккер, Беренс.

Чемпионлар лигасига тўртинчи йўлланмага эга чиқиш учун «Унион» «Фрайбург»нинг жума кунги ғалабасидан кейин ўз ўйинида очко олиши талаб этиларди. Маҳаллий фанатларнинг файер-шоуси туфайли бошланиши кечиккан Зинсҳаймдаги ўйин арафасида берлинликлар асосий таъқибчиси «Фрайбург»ни фақат тўплар нисбатига кўра ортда қолдираётганди. Аммо ўйиндаги масъулият меҳмонларни босим остида қолдирди.

Бебунинг ҳисобни очган голи — меҳмон футболчиларининг хатолари занжири натижаси бўлди. Кейин «Ҳоффенҳайм» пеналти тепиш ҳуқуқига эга бўлди, меҳмонлар фақат танаффус арафасида ўзига хос бурчак тўпидан жавоб голи уриб, интригани қайтаришди. Интрига ўйин охирига қадар сақланиб қолди, ўйин охирида эса икки жамоа жами уч гол урди, мезбонлар тўпурари Крамарич бундеслигадаги голлари сонини 100 тага етказиб қўйди. Энди «Унион» сўнгги турда «Вердер»ни мағлуб этиши талаб этилади. Бу ҳолда «Фрайбург» тўртинчи ўринга кўтарилиши учун сафарда «Айнтраҳт»ни ўта йирик ҳисобда енгиши талаб этилади.

Франция: «Марсел» чемпионликдан расман умид узди

Лилл — Марсел 2:1
Голлар: Дэвид (49, пеналти), Бамба (72) — Клосс (29).
Лилл – Шевалье, Диаките, Йоро, Исмаили (Гудмундссон, 26), Мартен (Унас, 81), Андре Гомеш (Кабелла, 67), Андре, Нум (Гомес, 68), Веа, Бамба, Дэвид (Байо, 81).
Марсел – Лопес, Клосс, Мбемба, Жиго (Каборе, 19; Витиня, 71), Балерди, Колашинац, Верету, Малиновский, Ронже, Ундер, Санчес.
Огоҳлантиришлар: Балерди (37), Ронже (55), Андре (57), Бамба (73), Байо (85).

Бир кун олдин «Лион»га ютқазган (1:3) «Монако»ни таъқиб қилиб келаётган «Лилл» монегаскликларга икки очко масофада яқинлашиб келди. «Доглар» чемпионатда ҳисобда олдинга чиқиб олганида устунликни ушлаб қолиш бўйича энг яхши натижага эга жамоа устидан иродали ғалабага эришди. Шанба кунги ўйинда «Марсел» ҳимояси 19-дақиқада Жиго жароҳат олиши туфайли кучсизланди, у бошидан зарба олгач, ўйинни давом эттира олмади.

Меҳмонлар усиз ҳам ҳисобни очишди, аммо танаффусдан кейин «Лилл» ўйинда бурилиш ясай олди. Бамба мавсумдаги 6-голини уриб (унда 6 та голли пас ҳам бор), жамоаси ғалабасини таъминлади. Ҳисобни тенглаштирувчи голни урган Дэвид тарихга кирди — «Лилл» футболчиси лига 1 ўйинларида урган голлари сонини 50 тага етказиши сўнгги бор 1981 йилда кузатилганди. Ёзда канадалик тўпурарни ушлаб қолиш осон бўлмайди, ҳозирча у жамоасини Европа Лигаси гуруҳ босқичига олиб чиқиш учун барча ишни қилмоқда.

«Марсел» эса мавсум якунланишига икки тур қолганида пешқадам «ПСЖ»дан 8 очкога ортда қолмоқда ва расман чемпионлик учун имкониятни йўқотди. 

Кун статистикаси

  • Ла лигада «Алмерия» тарихидаги 1-ҳет-трик бразилиялик Лазаро Винисиус томонидан расмийлаштирилди.
  • АПЛ тарихида бир жамоа урган голлари ва ўтказиб юборган голлари сони 60 тадан ошиши 2-бор кузатилди. 15 йил муқаддам ҳам бундай натижа «Тоттенҳэм» томонидан қайд этилганди.
  • Қаторасига учинчи бор Англия чемпионига айланган «Манчестер Сити» бу борада «Ҳаддерсфилд», «Арсенал», «Ливерпул» ва «МЮ»дан кейинги 5-жамоа бўлди.
  • «Тоттенҳэм» Кейн гол урган ўйинларда 7 бор мағлуб бўлди. АПЛда бундан ёмонроқ вазият 2017/18 йилги мавсумда кузатилганди, ўшанда «Лестер» асосий тўпурари Вардининг голларига қарамай тўққиз ўйинда ютқазганди.
  • АПЛнинг бу мавсумида «Брентфорд» 14 ғалабага эришди. «Қовоғарилар» жамоаси Англиянинг юқори дивизионида сўнгги бор 1938/39 йиллар мавсумида шунча ўйинда ғалаба қозонганди.
  • Манчестер клублари қўлга киритган чемпионликлар сони 29 тага етди. Шундан 20 таси — «МЮ»ники, тўққизтаси — «Сити»ники. Манкунианликлар бу борада Ливерпул шаҳрини ортда қолдирди, бу шаҳар вакиллари бўлган «Эвертон» 9, «Ливерпул» — 19 бор чемпион бўлганди.
  • «Шалке» ҳужумчиси Тероддега «кобалтчилар»нинг бундеслигада шундай ҳисоб юритилиши бошланган 2004/05 йиллар мавсумидан буён қайд этилган энг тез голни уриши учун 47 сония етарли бўлди.
  • «Арсенал» АПЛда 248 кун давомида турнир жадвалини бошқарди. Бу якунда совриндан қуруқ қолган жамоалар учун максимал даврдир.
Top