Ўзбекистонда энг кўп оилавий корхоналар Самарқанд вилоятида фаолият юритяпти
Қайси ҳудудда оилавий корхоналар сони кўплиги тўғрисида маълумот берилди.
Республикада 2023 йилнинг 1 май ҳолатига 47 813 та оилавий корхоналар фаолият юритмоқда.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, ҳудудлар кесимида фаолият юритаётган оилавий корхоналар сони бўйича Самарқанд вилояти етакчилик қилмоқда – 8 477 та.
Кейинги ўринлардан оилавий корхоналар сони мос равишда 5 261 та ва 4 878 тани ташкил этган Фарғона вилояти ҳамда Хоразм вилояти жой олди.
Ушбу кўрсаткич қолган ҳудудлар кесимида қуйидагича кўринишга эга:
— Қашқадарё вилояти – 4 642 та;
— Сурхондарё вилояти – 4 302 та;
— Тошкент вилояти – 3 990 та;
— Навоий вилояти – 3 690 та;
— Бухоро вилояти – 2 987 та;
— Тошкент шаҳри – 2 883 та;
— Қорақалпоғистон Республикаси – 1 996 та;
— Жиззах вилояти – 1 734 та;
— Андижон вилояти – 1 645 та;
— Наманган вилояти – 1 082 та;
— Сирдарё вилояти – 246 та.
Мавзуга оид
09:54 / 20.09.2024
Самарқандда қизларни Ўмон давлатига фоҳишаликка жўнатган аёлларга суд ҳукми ўқилди
12:16 / 14.09.2024
Самарқандда ОИИБ бошқарувчилар кенгаши йиллик йиғилиши ўтказилади
17:12 / 13.09.2024
Самарқандда мактабда қарта ўйнаган директор ишдан олинди
22:29 / 12.09.2024