20:10 / 30.05.2023
41743

Москвага ҳужум Киевнинг Украина разведка бошқармасига қилинган ҳужумга жавобидир — Путин 

«Бу, албатта, террорчилик ҳаракатининг белгисидир», деди у. 

Фото: kremlin.ru

Россия президенти Владимир Путин Москва шаҳрига дронлар ёрдамида уюштирилган ҳужумларга муносабат билдирди. 

Унинг сўзларига кўра, икки-уч кун аввал Украина разведка бошқармасига Россия томонидан зарба берилган. Шунинг учун, 30 май куни Москвага дронлар ёрдамида ҳужум қилинган. 

«Биз қарор қабул қилиш марказларига зарба бериш имконияти ҳақида аввал ҳам айтганмиз. Албатта, айрим тоифалар ... икки-уч кун олдин ҳужумга учраган Украина ҳарбий разведка штабига ҳам тегишли. Бунга жавобан Киев режими бошқа йўлни танлади - Россияни, Россия фуқароларини қўрқитишга уриниш ва турар жой биноларига зарба бериш йўлини. Бу, албатта, террорчилик ҳаракатининг белгисидир», деди Путин. 

Украина ҳарбий разведка штабига Россия томонидан ҳужум қилингани ҳақида аввал ҳеч қандай хабар берилмаган эди. 

Москва ва Москва вилоятига учувчисиз самолётлар ҳужуми 30 май куни эрталаб амалга оширилди. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужумда 25 га яқин дрон иштирок этган. Камида 3 та дрон турар жой бинолари устига қулаган, улардан бирида портламай қолган қурилма бўлган.

Мавзу
Россия-Украина уруши
2022 йил 22 феврал куни Россия Украина чегарасидан ўтиб, қўшни мамлакатга бостириб кирди. Украина армияси жанг таклиф қилди.
Барчаси
Top