16:22 / 31.05.2023
22578

Киевга дронлар ҳужуми давом этмоқда, Россиянинг чегара ҳудудлари ўққа тутилмоқда. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 461-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • 30 май куни тонгда Москвадаги турар жой биноларига дронлар ҳужуми рўй берди. Учиб келган дронларнинг аниқ сони маълум эмас: РФ мудофаа вазирлиги саккизта учувчисиз учар қурилма уриб туширилгани ҳақида хабар қилган, ҳукуматга яқин манбаларда — 10 ва ҳатто 25 рақамлари келтирилган.
  • Пойтахтга дронлар ҳужумига муносабат билдирган Владимир Путин «Москва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ўз ишини бажаргани, аммо ҳали қиладиган ишлар борлиги»ни айтди.
  • Украин ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Киев устида россияликларнинг 31 дронидан 29 тасини уриб туширди. Дронлардан бирининг парчаси кўп қаватли уйнинг юқори қисмига шикаст етказган, бир киши ҳалок бўлиб, яна 13 киши шифохонага ётқизилган.
  • Калининград областидан сафарбар қилинганларнинг саккиз нафари дезертирликда айбланиб, олти йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм қилинди.
  • Россия ИИВ Украина қуролли кучлари бош қўмондони Валерий Залужний ва Украина қуруқлик қўшинлари қўмондони Олександр Сирскийни қидирувга берди.
  • Белгород областида Шебекино шаҳар округидан эвакуация қилинган аҳоли вақтинча жойлаштирилган пункт ўққа тутилди. Бир киши ҳалок бўлиб, икки киши оғир тан жароҳати олган.

Киевга дронлар ҳужуми — сўнгги кундаги учинчиси

30 майга ўтар кечаси россияликларнинг дронлари Киевга ҳужум қилган — шаҳар ҳарбий маъмурияти хабар беришича, бу Украина пойтахти бир кун ичида учинчи бор ўққа тутилиши бўлди. Украина қуролли кучлари 31 дрондан 29 таси уриб туширилганини маълум қилган.

Киевнинг жанубий қисмидаги Голосеевский районида дрон парчалари кўп қаватли уй устига қулаши оқибатида ёнғин чиққан — бир киши ҳалок бўлиб, яна уч киши жабрланган. Ҳужум вақтида жами 13 киши тан жароҳати олган, шунингдек 16 объект, жумладан турар жой биноси ва автомобил шикастланган.

Киев ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими россияликларнинг дронларидан бирини уриб туширмоқда
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Россияликлар дрони парчаси тушган уйдаги квартиралардан бирининг полида қон доғлари
Pablo Petrov / Украина ФВДХ матбуот хизмати / Reuters / Scanpix / LETA
Россияликлар дрони парчаси тушган уйи атрофидаги кўчада турган ярадор киевлик
Pablo Petrov / Украина ФВДХ матбуот хизмати / Reuters / Scanpix / LETA
Киевда дрон парчаларидан шикастланган кўп қаватли уйлардан бири
Pablo Petrov / Украина ФВДХ матбуот хизмати / Reuters / Scanpix / LETA
Киевда ҳужум оқибатида ҳалок бўлган аёл жасади тез ёрдам машинасида
Roman Hrytsyna / AP / Scanpix / LETA
Sergei Supinsky / AFP / Scanpix / LETA
Киевда россияликларнинг дронлар орқали ҳужуми вақтида вайрон бўлган уйлардан бири
Sergey Dolzhenko / EPA / Scanpix / LETA

Москвага дронлар ҳужуми

30 май тонгида Москвага дронлар ҳужум қилди. Учта кўп қаватли турар жой биноси шикастланган — Ленинский проспекти, Профсоюзная кўчаси ва Новая Москвадаги Атласова кўчасида жойлашган уйлар. Шаҳар мэри Сергей Собянин «ҳеч ким жиддий жабрланмагани»ни айтди, аммо камида икки киши тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилгани маълум.

Владимир Путин журналист билан суҳбатда Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари «штат бўйича, қониқарли» ишлаганини маълум қилди, шу билан бирга «ҳали қилинадиган ишлар борлиги»ни қўшимча қилди. РФ мудофаа вазирлиги ҳодисани «террорчилик ҳужуми» деб атаган (РФ ЖК 205-моддаси бўйича жиноий иш очилган) ва бунда «Киев режими»ни айблаган. Бунга жавобан Украина расмийлари ҳужумни «мамнуният» билан кузатишаётгани, аммо унга «бевосита алоқадор» эмаслигини билдирди.

Профсоюзная кўчасидаги кўп қаватли уй яқинидаги полициячилар
Атласова кўчасидаги уйда ишлаётган терговчилар
Maxim Shipenkov / EPA / Scanpix / LETA
Қулаган дрон қисми
Полиция ходимлари Ленинский проспектидаги уй олдида
Александр Казаков / Коммерсант / Sipa USA / Vida Press

Белгородда тинч аҳоли вақтинча жойлаштирилган марказ ўққа тутилиши оқибатлари

Губернатор Вячеслав Гладков 30 май куни Белгород областида тинч аҳоли вакиллари вақтинча жойлаштирилган пункт ўққа тутилгани ҳақида маълум қилди, бу одамлар Украина қуролли кучлари томонида жанг қилаётган қуролли тузилмалар 23 май куни амалга оширган диверсиядан кейин Шебекино шаҳар округи ҳудудидан эвакуация қилинганди. Гладков ушбу марказ ўққа тутилишида украин қўшинини айблаган. Шунингдек, губернаторнинг хабар қилишича, муассаса қўриқчиси ҳалок бўлган. Яна икки киши оғир аҳволда жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Вақтинча жойлаштириш пункти ҳудуди ҳужумдан кейин шундай кўринишда:

Белгород области губернатори матбуот хизмати
Белгород области губернатори матбуот хизмати
Белгород области губернатори матбуот хизмати

31 май куни Белгород области губернатори Шебекино шаҳри ёппасига ўққа тутилгани, икки округдан болалар эвакуация қилиниши ҳақида хабар берди. Тўрт киши жароҳатланган — икки киши шифохонага ётқизилган, яна икки нафарига жойида тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳудудга «Град» баравар ўт очиш реактив тизимидан зарба йўлланган. Губернатор Вячеслав Гладковнинг маълумотига кўра, саккизта кўп квартирали уйлар, тўртта хусусий уй, шунингдек, мактаб ва иккита маъмурий бинолар шикастланган. Бир дўкон тўлиқ ёниб кетган, 12 та автомобил турли даражада шикастланган.

Бахмут атрофидаги украин артиллерияси

Украин ҳарбийлари ЗУ-23-2 зенит қурилмасидан россияликларнинг Бахмут атрофидаги позицияларини ўққа тутмоқда. Россия 21 май куни Бахмут тўлиғича РФ армияси назоратига ўтгани ҳақида маълум қилган. Аммо украин ҳукумати шаҳар четларида ва унинг атрофида ҳарбий ҳаракатлар давом эттирилаётганини маълум қилган.
Yevhenii Zavhorodnii / Reuters / Scanpix / LETA
Мавзу
Россия-Украина уруши
2022 йил 22 феврал куни Россия Украина чегарасидан ўтиб, қўшни мамлакатга бостириб кирди. Украина армияси жанг таклиф қилди.
Барчаси
Top