Жаҳон | 10:36 / 09.06.2023
5860
2 дақиқада ўқилади

Норвегиялик олимлар Каховка ГЭС портлатилганини тасдиқловчи сейсмик силкинишларни қайд этди

Фото: Maxar Technologies

Норвегиянинг NORSAR институти тадқиқотчилари Украинадаги тўғоннинг қулаши муносабати билан минтақавий сейсмик станциялар маълумотларини таҳлил қилишди. Улар 6 июнь, сешанба куни маҳаллий вақт билан соат 2:54 да (Норвегия вақти билан 01:54) аниқ сигналларни қайд этган. Вақт ва жой ОАВда Каховка тўғони қулагани ҳақидаги хабарларга тўғри келади. Сигналлар портлаш содир бўлганлигини билдиради. Портлаш натижасида юзага келган сейсмик силкинишлар магнитудаси 1 дан 2 гача ўзгариб турган.

Олимлар ўз тадқиқотида эпицентрдан 620 км узоқликда жойлашган Руминиянинг BURAR ўлчаш станцияси маълумотларига таянади. 

6 июнь куни эрталаб Каховка ГЭС бутунлай қулаб тушди ва сув остида қолди. 80 дан ортиқ аҳоли пунктларини сув босди.

Россия ва Украина содир бўлган воқеада бир-бирини айблади. Украинанинг «Юг» оператив қўмондонлиги ГЭС тўғони Россия қўшинлари томонидан портлатилганини маълум қилди. 

Нова Каховка мэри Владимир Леонтьев «тунги соат иккиларда Каховка ГЭСга кўплаб зарбалар уюштирилганини» айтди, у зарбаларни ким амалга оширганига аниқлик киритмади. Россия Тергов қўмитаси ҳужум бўйича жиноий иш қўзғатиб, станциянинг йўқ қилиниши «Украина қуролли тузилмаларининг жиноий ҳаракатлари натижасида» юз берганини билдирди. 

Мавзуга оид