10:15 / 14.06.2023
12942

Россия қидирувда бўлган 85 минг шахс ҳақидаги маълумотни Қирғизистонга топширди

Қирғизистонда МДҲ мамлакатларида давлатлараро қидирувга берилган шахсларни таниб олиш тизими ишга туширилди. Қидирувда бўлган 57 нафар шахс аллақачон аниқланган, бир неча киши, жумладан, Россия фуқаролигига эга бўлганлар қўлга олинган.

Фото: РИАМО

Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари давлатлараро қидирувда бўлган 85 мингдан ортиқ шахс ҳақидаги маълумотларни Қирғизистон расмийларига топширди. Бу ҳақда 13 июн, сешанба куни Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги маълум қилди.

Марказий Осиё республикасида 2 июндан МДҲ давлатларида давлатлараро қидирувга берилган шахсларни таниб олиш тизими ишга туширилди, деб хабар қилди ИИВ. 10 кун ичида ташқи видеокузатув камералари ёрдамида МДҲ давлатларида қидирувда бўлган 57 нафар шахс аниқланди, дея қўшимча қилди идора. Улар полиция бўлимига олиб кетилиб, рўйхатга олинган.

Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, хорижий давлатлар, жумладан Россия фуқаролигига эга бўлган тўрт киши қўлга олинган. Идора ҳибсга олинган россияликларнинг аниқ сони ва уларнинг исмларини айтмади. Июн ойининг бошидан бери республикада камида уч нафар Россия Федерацияси фуқароси ушланган - Россияда безорилик иши бўйича сиртдан ҳибсга олинган "Сўл блок" фаоли Лев Скорякин, Россияда жиноий иш очилган "Инсон ҳуқуқлари учун" ҳаракати собиқ матбуот котиби Алена Крилова, шунингдек, ҳарбий комиссарликка ўт қўйиш иши бўйича судланувчи Алексей Рожков. 

Top