13:14 / 20.06.2023
11871

Нодир Жумаев Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси раиси лавозимига сайланди 

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Унда қатор қўмиталар тузилмасида лавозим ўзгаришлари амалга оширилди.

Фото: Қонунчилик палатаси

Мажлисда Нодир Жумаев Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси раиси лавозимига сайланди.

Нодир Жумаев 1976 йил Тошкент шаҳрида туғилган. 1997 йилда Тошкент молия институтини тугатган, 2001 йилда эса Ўзбекистон Банк-молия академиясини тамомлаган. 

1996—2002 йилларда Марказий банкда етакчи иқтисодчи, бошқарма бошлиғи, сўнгра бошқарма бошлиғи лавозимларида ишлаган.

2002—2006 йилларда Тошкент молия институти доценти, кафедра мудири, 2005—2009 йилларда Банк-молия академияси илмий иш профессори, 2009—2010 йилларда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг молия-хўжалик фаолияти бўйича проректори бўлган. 

2010 йилда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси раиси лавозимида ишлаган.

2010—2012 йилларда Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори, 2012—2015 йилларда эса Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори лавозимларини эгаллаган. 2017 йилдан Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси профессори.

У 2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати этиб сайланган. Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракцияси аъзоси. 

Шунингдек, ялпи мажлисда Козим Тожиев Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига сайланди.

Козим Тожиев 1984 йил Навоий вилояти, Навбаҳор туманида туғилган.  У 2007 йил Тожиев Навоий давлат педагогика институтини тамомлаган. 

2015 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайланган, 2020 йилда эса яна бир муддатга сайланган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси лавозимига тайинланган.

Top