Жамият | 15:55 / 21.06.2023
15322
1 дақиқада ўқилади

Журналист Қудрат Эрназаров 73 ёшида вафот этди

Фото: Facebook / Шерзодхон Қудратхўжа

Тарих фанлари доктори, фахрий журналист Қудрат Эрназаров 73 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Журналистлар уюшмаси ахборот хизмати хабар берди.

Қудрат Эрназаров 1950 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Мутахассислиги бўйича журналист. 1973 йилда Ленинград давлат университетининг Журналистика факултети кундузги бўлимини тамомлаган.

Турли йилларда газета мухбири, тарих кафедраси ўқитувчиси, мудири, Миллий университетда журналистика факултети декани лавозимларида фаолият юритган.

2019 йилдан ҳозирги кунгача Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети Ижтимоий ва гуманитар фанлар кафедраси профессори, кейинроқ Жамоатчилик билан алоқалар ва реклама кафедраси профессори сифатида ишлаб келаётганди.

У 2008 йилда «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланганди.