07:44 / 23.06.2023
5618

5 ойда ўзбекистонликлар энг кўп қайси давлатга боргани маълум қилинди

5 ойда ўзбекистонликлар энг кўп қайси давлатларга ташриф буюргани тўғрисида маълумот берилди.

Фото: Kun.uz

2023 йилнинг январь-май ойларида 1,6 млн нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари туристик мақсадларда хорижга сафар қилган. 

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, ўзбекистонликлар январь-май ойларида энг кўп сафар қилган давлатлар орасида Қирғизистон етакчи – 650,7 минг нафар фуқаро ташриф буюрган.

Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўринишга эга:

— Тожикистон – 422,0 минг нафар;
— Қозоғистон – 255,7 минг нафар;
— Россия – 65,1 минг нафар;
— БАА – 59 минг нафар;
— Туркия – 52,7 минг нафар;
— Саудия Арабистони – 24,4 минг нафар;
— Кувайт – 20,7 минг нафар;
— Миср - 9,1 минг нафар;
— Озарбойжон - 8,3 минг нафар.

Top