Иқтисодиёт | 10:49 / 21.05.2024
3906
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 20,9 млрд долларга етди
Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 5,9 фоизга ошган.
2024 йилнинг январ-апрел ойларида Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси 20,9 млрд АҚШ долларига етган.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, ташқи савдо айланмаси ҳажми 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,2 млрд АҚШ долларига ёки 5,9 фоизга ошган.
Тошкент шаҳри Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси таркибида энг юқори - 38,8 фоиз улушни эгаллаган.
Тошкентнинг ташқи савдо айланмаси ҳажми 4 ойда қарийб 8,1 млрд АҚШ долларига етган.
Мавзуга оид
13:33 / 18.12.2024
Ўзбекистон савдони осонлаштириш бўйича миллий "йўл харитаси"ни имзолади
14:40 / 17.12.2024
Ўзбекистон Стокҳолм ва Ҳелсингборгда савдо уйларини очмоқчи
08:20 / 13.12.2024
Рақобат қўмитаси йирик савдо тармоқларига нархларни назорат қилиб боришни топширди
08:10 / 10.12.2024