Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистонда давлат ходимларига ҳафтада икки кун шахсий автомобилдан фойдаланиш тақиқланди
Мамлакат пойтахти Бишкек шаҳри мэри шу мазмундаги фармойишни имзолади.
Энди давлат идоралари ходимлари ҳафтасига 2 кун жамоат транспортида ишга боради. Шу мазмундаги фармойиш Бишкек шаҳри мэри Ойбек Жунушалиев томонидан имзоланди.
Қайд қилинишича, Қирғизистон пойтахтидаги экологик вазиятни яхшилаш, шунингдек, жамоат транспорти ҳаракати сифатини мониторинг ва таҳлил қилиш мақсадида Бишкек шаҳар мэрияси ходимларининг шахсий автомобиллардан фойдаланишига чеклов жорий этилмоқда.
Шундай қилиб, чекловлар жорий этиш учун сешанба ва пайшанба кунлари шаҳарда транспорт ҳаракати энг тиғиз бўлган кунлар сифатида танланди.
«Шу кунларда шахсий ва хизмат автомашиналаридан фойдаланишга чекловлар жорий этилиши йўллардаги тирбандликни камайтиради, шунингдек, бу ўз навбатида жамоат транспортига бўлган талабнинг ошишига хизмат қилади, транспорт тизимини ривожлантиради ва атмосферага зарарли моддалар чиқарилишини камайтиради», дейилади маъмурият хабарида.
Маъмуриятнинг таъкидлашича, давлат ходимларининг жамоат транспортидан фойдаланиши фуқаролар ва бошқа ташкилотларга ўрнак бўлиб хизмат қилади, транспортнинг экологик тоза ва самарали усулларидан фойдаланишни рағбатлантиради.
Қайд қилиш жоиз, Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳри дунёдаги энг ифлос ҳавога эга шаҳарлар рейтингида мунтазам равишда юқори ўринларни эгаллаб келади.
Мавзуга оид
22:31 / 02.07.2026
Қамчибек Ташиев 4 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Аммо, жазо енгилроғига алмаштирилди
17:41 / 02.07.2026
Қирғизистон Россиянинг бензин экспортини тақиқлаши ортидан Ўзбекистондан ёқилғи сўради
16:34 / 01.07.2026
Қирғизистон 650 кг колбаса маҳсулотларини Ўзбекистонга қайтариб юборди
20:14 / 29.06.2026