Тошкент – Самарқанд йўналишида янги тезюрар автомобил йўли қурилади
Ўзбекистон либерал-демократик партиясидан президентликка номзод Шавкат Мирзиёев самарқандлик сайловчилар билан учрашувда мамлакатдаги йўлларга юклама ошгани, шу боис янги тезюрар автомобил йўллари қурилишини айтди. Шунингдек, авиақатновлар сони ҳам оширилишини таъкидлади.

Фото: Kun.uz
Номзоднинг сўзларига кўра, келгуси 7 йилда мамлакатга 56 та замонавий самолёт олиб келинади. Авиақатновлар сони 4 баробар оширилади, халқаро парвозлар йўналишлари 5 карра кўпайтирилади.
Бунинг учун:
— ҳудудлардаги 6 та йирик аэропорт хусусий шерикчилик асосида янгиланади;
— «Очиқ осмон» режими барча аэропортларда жорий қилинади (Самарқанд, Бухоро, Урганч, Андижон, Қарши, Термиз ва Нукусга «бешинчи ҳаво эркинлиги» берилган).
Бугунги кунда Тошкент – Самарқанд йўналишида суткасига 35 мингта, Тошкент – Андижон йўлида 30 мингта автомобил ҳаракат қилмоқда. Бу – йўлларга юклама 1,5-2 баробар кўпайган.
Шу боис Шавкат Мирзиёевнинг келтиришича, Европа тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Жаҳон банки кўмагида Тошкент – Самарқанд ва Тошкент – Андижон йўналишларида хусусий шериклик асосида янги тезюрар автомобил йўллари қурилади. Бунга 4 миллиард доллар инвестиция киритилади. Натижада ушбу йўналишларда манзилга етиб бориш вақти 2 баробар қисқаради.
«Осиё инфратузилма инвестициялар банки кўмагида Тошкент – Шаҳрисабз – Термиз (М-39) йўли қайта қурилади, Самарқанд – Бухоро – Олот йўли таъмирланади. Бунга 300 миллион доллар ажратамиз», дея қўшимча қилди Мирзиёев.
Мавзуга оид

23:22 / 25.04.2025
Самарқандда ўқувчига ташланиб, унга тазйиқ ўтказган ўқитувчи ишдан олинди

11:58 / 25.04.2025
“Эфирда узилиш ва қотиш бўлган” – Самарқанд ва Андижондаги аттестация жараёнлари юзасидан муносабат билдирилди

11:17 / 25.04.2025
Самарқандда пиёдалар йўлакчасидаги ҳодиса оқибатида бир киши вафот этган

10:29 / 25.04.2025