Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда ўқувчига ташланиб, унга тазйиқ ўтказган ўқитувчи ишдан олинди
У дарсга кеч келган ва машғулотлар ўтишга халақит берган ўқитувчига нисбатан зўрлик ҳаракатларини амалга оширган.
Болалар омбудсмани Самарқанддаги мактабларнинг бирида ўқувчига нисбатан тазйиқ ўтказилгани тўғрисида тарқалган хабарлар юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, 21 апрел куни Самарқанд шаҳридаги 35-умумтаълим мактаби 7-синфида кимё дарси вақтида ўқитувчи Ш.М. дарсга кеч келган ва машғулотларни ўтишда халақит қилгани важи билан ўқувчи Ҳ.Д.га жаҳл билан ташланиб (уни гўёки директор ҳузурига олиб бормоқчилигини айтиб), болага нисбатан тазйиқ ва зўрлик ҳаракатларини амалга оширган.
23 апрел куни мактаб маъмурияти томонидан ўз касбий вазифасига зид бўлган номақбул ҳаракатлар содир этгани учун ўқитувчи М.Ш. билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.
Ҳолат юзасидан ҳозирда туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, феврал ойида Сирдарё туманидаги мактабда фуқаро дарс вақтида синфхонага бостириб кириб, ўқитувчини ҳақорат қилиб, унга қўл кўтаргани акс этган видео жамоатчилик ўртасида кескин муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Кейинроқ аёл руҳий касалликлар шифохонасига жойлаштирилганди.
Мавзуга оид
23:04 / 13.06.2026
Самарқандда Россияда ишлашни режалаштираётган фуқаролар учун тест маркази очилади
10:50 / 12.06.2026
Самарқанднинг олис туманларига инвестициялар жалб этилади
17:46 / 10.06.2026
Самарқанд туманлари қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва қайта ишлаш саноатига ихтисослашган ҳудуд сифатида ривожлантирилади
17:45 / 05.06.2026