Зеленский ғалла битими Россия иштирокисиз давом эттирилиши мумкинлигини айтди
«Россия билан ҳеч қандай келишувимиз йўқ, Киев дон етказиб беришни давом эттиришга тайёр», деди Украина президенти.
Украина президенти Володимир Зеленский Россиянинг ғалла битимидан чиқишига қарамай, Киев Қора денгиз орқали дон етказиб беришни давом эттириши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда унинг матбуот котиби Сергей Никифоров хабар берди.
«Россиясиз ҳам биз Қора денгиз йўлагидан фойдаланишимиз учун ҳамма нарсани қилиш керак. Биз қўрқмаймиз. Бизга кемаларга эгалик қилувчи компаниялар мурожаат қилишди. Агар Украина ғалла етказиб берса, Туркия эса кемаларни ўтказиб юборса, компаниялар ғалла ташишни давом эттиришга тайёр эканлигини айтишди», деди Зеленский.
Президент дон битими доирасида иккита шартнома имзоланганини эслатди. Биринчиси, Россия, Туркия ва БМТ томонидан, иккинчиси Украина, Туркия ва БМТ томонидан тузилган.
«Россия келишув тугаганини айтганида, БМТ Бош котиби Гутерриш ва президент Эрдўған билан келишувини тўхтатмоқда. Биз билан эмас. Улар билан ҳеч қандай келишувимиз йўқ», деди Зеленский.
Президент сўзларига кўра, Киев дон етказиб беришни давом эттиришга тайёр. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлигига БМТ ва Туркияни хабардор қилишни топширган.
Аввалроқ, Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков «Ғалла битими»нинг амал қилиши 17 июлдан бошлаб тугаганини эълон қилди. Кремль вакилининг сўзларига кўра, бунга Россия қўйган шартлар бажарилмагани сабаб бўлган.
Россия ва Украина Туркия ва БМТ иштирокида 2022 йил июль ойида Қора денгиз портларидан дон экспорти бўйича келишув имзолаган эди. Унинг доирасида Украина ғалласи асосан Африка ва Яқин Шарқ мамлакатларига етказиб берилади.
Россия келишувни узайтириш учун бир қанча шартларни илгари сурмоқда. Зарур шартлар қаторида Россия ҳукумати «Росселхозбанк»ни SWIFT тизимига қайта уланиши, қишлоқ хўжалиги техникаси ва эҳтиёт қисмларини етказиб беришни қайта тиклаш, суғурта ва қайта суғурталаш бўйича чекловларни бекор қилиш, портларга киришга қўйилган тақиқни олиб ташлашни кўрсатган.
Мавзуга оид
08:31
AP: АҚШ Украинага 275 млн долларлик ҳарбий ёрдам ажратмоқда
22:05 / 19.11.2024
Энди бизда ATACMS бор, ундан фойдаланамиз — Зеленский
20:58 / 19.11.2024
Байденнинг рухсати урушнинг боришига қандай таъсир қилади?
18:44 / 19.11.2024