07:48 / 19.07.2023
2158

Фитосанитария талабларига жавоб бермаган салкам 1 тонна ва 249 931 дона маҳсулот йўқ қилинди 

Ўтган олти ойда фитосанитария талабларига жавоб бермагани учун салкам 1 тонна ва 249 931 дона маҳсулот йўқ қилинди. Бу ҳақда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ахборот хизмати раҳбари Сабина Садинова маълум қилди.

Сабина Садинова

Фитосанитар талабларга жавоб бермагани сабабли 14 та давлатга 143 та эътирознома (нотификация) юборилган. 9 000 дона зарарланган импорт маҳсулотлар экспортёр давлатларга қайтарилган.

Жорий йилда 519 минг гектар майдонда зарарли чигиртка ўчоқларига қарши кимёвий ишлов башорат қилиниб, 493 минг гектар майдонда кимёвий ишлов ишлари ўтказилган.

Тут парвонаси зараркунандасига қарши кураш тадбирларини ўтказиш учун 2023 йилда республика бюджетидан 11 млрд сўм маблағ ажратилди.

Top