Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистон халқаро бозорда талаб юқори бўлган маҳсулотларни Ўзбекистонда етиштирмоқчи
Ҳиндистон импортчилари ташкилоти халқаро бозорда талаб юқори бўлган маҳсулотларни Ўзбекистонда етиштиришга сармоя киритишни режалаштирмоқда.
Фото: «Дунё» АА
Ўзбекистон элчиси Сардор Рустамбоев Ҳиндистон импортчилари савдо-саноат палатаси (Indian Importers Chambers of Commerce and Industry - IICCI) президенти Атул Саксена билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё".
Музокаралар диққат марказида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган саноат моллари ва етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Ҳиндистон бозорида янада кенгроқ илгари суриш истиқболлари, ушбу мамлакат импортчи ташкилотларининг мазкур йўналишдаги фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашувда томонлар импорт ва экспорт соҳасида ҳали фойдаланилмаган улкан салоҳият мавжудлиги, икки давлат етакчилари томонидан яқин йилларда ўзаро савдо-сотиқ ҳажмини 1 миллиард долларга етказиш бўйича қўйилган долзарб вазифани бажариш учун барча шароит ва имкониятлар мавжудлигини таъкидлади.
Бунинг учун ўзаро делегациялар алмашишни жадаллаштириш, тадбиркорлар ўртасидаги мулоқотлар кўламини кенгайтириш, қўшма тадбирлар самарадорлигини ошириш зарурлиги қайд этилди. Шу мақсадда IICCI томонидан жорий йил Ўзбекистонга ҳиндистонлик импортчи тадбиркорлар делегацияларининг туркум сафарларини ташкил қилиш, бизнес-форумлар ва бошқа тадбирлар ўтказиш, жумладан, май ойида уюштириладиган учинчи Тошкент халқаро инвестиция форумида қатнашиш режалаштирилаётгани маълум қилинди.
IICCI президенти Ҳиндистон бозорида талаб юқори бўлган маҳсулотларни тайёрлаш ва етиштириш мақсадида Ўзбекистонда қўшма корхоналар ташкил қилиш ва йирик миқдорда сармоялар йўналтириш бўйича ҳамкорлик истиқболларига катта қизиқиш билдирди.
Мавзуга оид
13:09 / 09.02.2026
Ҳиндистон заводлари АҚШ билан келишув учун Россия нефтидан воз кечмоқда
21:26 / 07.02.2026
Энг кўп гуруч истеъмол қиладиган мамлакатлар маълум қилинди
12:27 / 06.02.2026
Ўзбекистон Ҳиндистондан айрим товарлар импортини вақтинча чеклади
15:33 / 05.02.2026