Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар учун харажатларнинг бир қисми қоплаб берилади
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан ҳукумат айрим қарорларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ҳамда субсидия бериш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Президентнинг “Пахта хомашёси етиштирувчилар фаолиятини янада қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ҳужжатларга давлат бюджетидан қуйидагиларнинг қоплаб берилишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда:
- хориждан олиб келинган ва республикамизда ишлаб чиқарилган лазерли қурилмага эга автоматлаштирилган ер текислагич агрегатларини сотиб олган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига ер текислагич агрегатлари қийматининг 30 фоизи;
- пахта хомашёси етиштириладиган майдонларни насос орқали суғоришда сарфланадиган электр энергияси харажатларининг 50 фоизигача қисми.
Тегишли ўзгартиришлар ва қўшимчалар Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланган фермер хўжаликларининг насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари истеъмол қиладиган электр энергияси қийматини қоплаш учун давлат бюджетидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисида низомга киритилади. Бунда истеъмолчиларга субсидия ажратиш учун ахборот ва материалларни йиғиш, уларни кўриб чиқиш ва ваколатли органлар ва ташкилотлар билан келишиш “Агросубсидия” ягона ахборот тизими орқали амалга оширилади.
Қишлоқ хўжалигини механизациялашни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низом янги таҳрирда тасдиқланди.
Субсидиялар янги ва харид қилинган кундан бошлаб бир йил муддат давомида (ҳисобварақ-фактура тақдим этилган санадан бошлаб) тақдим этилган аризага мувофиқ қишлоқ хўжалиги техникаси ва агрегати учун ажратилади.
Мавзуга оид
11:44 / 01.05.2025
Маҳсулотларнинг ягона электрон миллий каталоги юритилади
09:51 / 15.04.2025
Иркутскда Ўзбекистон маҳсулотларини тарқатиш мажмуаси қурилиши мумкин
14:12 / 22.02.2025
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда қайси вилоят етакчи?
15:36 / 12.12.2024