07:27 / 19.07.2023
3594

Ўқишни кўчириш учун қайси давлатда ўқиётган талабалар энг кўп ариза топширгани маълум бўлди

Ўзбекистонда ўқишни кўчириш учун қайси давлатда ўқиётган талабалар энг кўп ариза топширгани тўғрисида маълумот берилди.

Фото: Kun.uz

Хорижий ва хусусий ОТМларда ўқиётган талабалар давлат ОТМга ўқишини кўчириш учун my.uzbmb.uz сайти орқали рўйхатдан ўтиши мумкин. Ҳозиргача 3,7 минг талаба онлайн рўйхатдан ўтган.

Ўқишни кўчириш учун аризалар қабули 5 августгача давом этади. Хорижий ва нодавлат ОТМлардан ўқишини кўчирмоқчи бўлганлар ариза бериши мумкин.

Энг кўп ариза топширган давлат талабалари

  • Ўзбекистон — 1 961 нафар (52,15 фоиз);
  • Қирғизистон — 945 нафар (25,13 фоиз);
  • Россия — 376 нафар (10 фоиз);
  • Тожикистон — 246 нафар (6,54 фоиз);
  • Қозоғистон — 164 нафар (4,36 фоиз);
  • қолган давлатлар — 68 нафар (1,81 фоиз).

«Перевод» учун бир йил олдинги кириш имтиҳонлари асос қилиб олинган ҳолда ўтиш баллари белгиланади. Тест имтиҳонини Билимларни баҳолаш агентлиги ўтказади.

Top