Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахслар ушланди
Тошкент шаҳрининг икки тумани ва Самарқанд вилоятида ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилганлар қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар бермоқда.
Департаментнинг Миробод туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.Х. фуқаро Ж.Р.га Қозоғистондаги университетнинг 2-босқичини тамомлаганлиги ҳақида қалбаки ҳужжат тайёрлаб бериш орқали уни Тошкент шаҳридаги Фармацевтика таълим ва тадқиқот институтига 3-босқичдан ўқишга киритиб қўйиши эвазига 2000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Худди шундай, департаментнинг Янгиҳаёт туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ж.И. фуқаро Д.Д.га Қозоғистондаги университетнинг 1-босқичини тамомлаганлиги ҳақида қалбаки ҳужжат тайёрлаб бериш орқали уни Ўзбекистондаги университетлардан бирига 2-босқичдан ўқишга киритиб қўйиши эвазига 1500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, департаментнинг Каттақўрғон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Каттақўрғон шаҳар Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми ходими Ф.Ш. 2 нафар фуқарони ушбу техникумга ўқишга киритиб қўйиши эвазига 1000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
21:10 / 30.06.2026
Ал Капонедан Гулнора Каримовагача: “Кир пуллар” қандай ювилади?
11:00 / 27.06.2026
Тиббиёт муассасаларига ишга киритиш билан боғлиқ фирибгарликлар аниқланди
16:35 / 23.06.2026
Талон-торож ва фирибгарлик учун “чиқиш эшиклари” торайди
18:38 / 19.06.2026