Чирчиқ шаҳрида жисмоний тарбия ва спорт университетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Чирчиқ шаҳар бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Унда, фуқаро С.З. фуқаро С.Б.нинг ишончига кириб, уни танишлари ёрдамида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига ўқишга киритиб қўйиши эвазига 4 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик)  ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.