09:50 / 21.07.2023
4178

АҚШ компанияси Ўзбекистон тиббиёт соҳасига сармоя киритишни режалаштиряпти

Ўзбекистоннинг Дубайдаги (Бирлашган Араб Амирликлари) Бош консуллигида АҚШнинг 3rd Curve Healthcare компанияси раҳбари, доктор Шади Шалахти билан учрашув ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Фото: Dunyo

Унда Ўзбекистонга хорижий инвестиция ва илғор инновацион технологияларни жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.

3rd Curve Healthcare компанияси раҳбари тиббиёт муассасаси қуриш, халқаро стандартларга жавоб берадиган тиббиёт кадрларини тайёрлаш базасини яратиш орқали Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳасига сармоя киритишга қизиқиш билдирди. Шади Шалахтининг айтишича, ушбу лойиҳалар нафақат Ўзбекистон аҳолисига халқаро стандартларга жавоб берадиган юқори сифатли тиббий хизматларни олиш, балки мамлакатни Марказий Осиё минтақасидаги йирик тиббий марказга айлантириш учун ҳам шароит яратади.

Бўлиб ўтган музокаралар сўнгида 3rd Curve Healthcare компанияси раҳбариятининг Ўзбекистонга бизнес миссиясини ташкил этиш, ташриф давомида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа ташкилот ҳамда идоралар раҳбарлари билан учрашиб, сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилиш бўйича келишиб олинди. 

Top