Ўзбекистон | 19:32 / 31.07.2023
12175
1 дақиқада ўқилади

Фото: Ўзбекистонликлар Элбрус чўққисига чиқишди

Фото: Mysterious Uzbekistan телеграм-канали

Ўзбекистонлик Шароф Эгамбердиев, Элдор Ғафуров, Нодир Дадахонов ва Андрей Тарантин ҳам бўлган гуруҳ ўтган ҳафтада 5642 метр баландликка кўтарилган.

Mysterious Uzbekistan каналида чўққи томон юриш ва унинг забт этилиши акс этган суратлар жойлаштирилган.

Улар олти ой олдин Африканинг энг юқори нуқтаси, денгиз сатҳидан 5895 метр баландликдаги Килиманжаро чўққисига чиқишганди.

Кавказ тоғларида (Россия Федерацияси ҳудудида) жойлашган Элбрус тоғи чўққиси бутун қитъанинг энг юқори нуқтаси ҳисобланади. 5642 метр баландликни забт этган алпинистлар оппоқ қорлар ва булутларга ўралиб ётган манзарани мароқ билан томоша қилишлари мумкин.