Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дон экинларининг 80 фоизи фермер хўжаликлари томонидан етиштирилди
2023 йилнинг январь-июнь ойларида мамлакат бўйича жами 5 443,4 минг тонна дон экинлари етиштирилди.
Фото: Reuters
Ўзбекистон Республикаси Статистика агентлигининг маълумотига кўра, ушбу кўрсаткич 2022 йилнинг шу давридагига нисбатан 107,3 фоизни ташкил этади.
Хўжалик тоифалари бўйича таҳлил қилинганда, етиштирилган дон экинлари умумий ҳажмининг 79,9 фоизи фермер хўжаликларига тўғри келади.
Бундан ташқари, 8,5 фоизи – деҳқон ва томорқа хўжаликлари, 11,6 фоизи эса қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар томонидан етиштирилган.
Мавзуга оид
14:15 / 11.09.2025
Пахта ва дон қабул қилиш тартиби белгиланди
08:05 / 18.08.2025
Қозоғистондан Ўзбекистонга дон экспорти сезиларли даражада ошди
11:53 / 28.04.2025
Тупроқ ва экинларни «ёритувчи» бактериялар яратилди
09:50 / 25.07.2024