Ҳиндистоннинг IndiGo, Полшанинг LOT Polish Airlines ва Малайзиянинг Malinda Airways авиакомпаниялари Ўзбекистонга мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун рухсатнома олди.
Ўзбекистон ва тегишли давлатлар ўртасида ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро битим асосида "Ўзавиация" агентлиги томонидан қатор авиаташувчиларга Ўзбекистонга мунтазам парвозларни амалга ошириш учун эксплуатацион рухсатномалари берилди.
Улар:
- Ҳиндистоннинг IndiGo авиакомпаниясига Деҳли - Тошкент - Деҳли йўналишида А-320NEO ва А-321 NEO ҳаво кемаларида;
- Полшанинг LOT Polish Airlines авиакомпаниясига Варшава - Тошкент - Варшава йўналишида Boeing-737-8MAX ҳаво кемасида;
- Малайзиянинг Malinda Airways авиакомпаниясига Куала-Лумпур - Тошкент - Куала-Лумпур йўналишида А-330 ҳаво кемасида.