Ўзбекистон | 20:34 / 07.05.2024
2340
1 дақиқада ўқилади

Нукусдан Олмаотага авиақатновлар йўлга қўйилади 

Парвозлар ҳафтанинг чоршанба ва шанба кунлари амалга оширилади. 

Фото: Getty Images

1 июндан бошлаб Нукус шаҳридан Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрига авиақатновлар йўлга қўйилади. Бу ҳақда Uzbekistan Airways хабар берди. 

Қайд қилинишича, парвозлар ҳафтанинг чоршанба ва шанба кунлари қуйидаги жадвалга мувофиқ амалга оширилади:

- Нукусдан жўнаб кетиш маҳаллий вақт билан соат 10:05;

- Олмаотага етиб бориш маҳаллий вақт билан соат 12:15;

- Олмаотадан жўнаб кетиш соат 13:15;

- Нукусга етиб келиш соат 15:45. 

Бир томонга авиачипта нархи 1 млн 64 минг сўмдан, Нукус–Олмаота–Нукус йўналиши бўйича эса 1 млн 849 минг сўмдан бошланади. 

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид