Биринчи чоракда Ўзбекистон аэропортлари 3 млн йўловчига хизмат кўрсатди
Йўловчи ва юк ташишда ўтган йилга нисбатан ўсиш кузатилди.
2024 йил биринчи чорагида Ўзбекистон аэропортлари асосий кўрсаткичлари – йўловчи ва юкларни ташиш, хизмат кўрсатилган рейслар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 50 фоизга ўсди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар берди.
Қайд қилинишича, дастлабки уч ойда халқаро аэропортлар томонидан 25 мингдан ортиқ рейсга хизмат кўрсатилган, шундан 8 мингтаси ички, 17 мингдан ортиғи халқаро йўналишларга тўғри келади. Ўтган йилга нисбатан ўсиш 40 фоизни ташкил этган.
Шунингдек, маҳаллий авиакомпаниялар томонидан 16 мингдан ортиқ, хориж авиакомпаниялари томонидан 8 мингдан ортиқ рейс амалга оширилган.
Январ-март ойлари давомида Ўзбекистон аэропортлари 3 миллиондан ортиқ йўловчига хизмат кўрсатган: ички рейсларда 762 мингдан зиёд, халқаро рейсларда 2,3 миллиондан зиёд. 2023 йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш 42 фоизни ташкил этган.
Шунингдек, 2024 йил биринчи чорагида 17 минг тонна юк ва почта жўнатмаларига хизмат кўрсатилган, бу ўтган йилги кўрсаткичдан 6 фоизга кўп.
Мавзуга оид
19:02 / 21.11.2024
Фарғона аэропортида ҳаво кемаларини қабул қилишга вақтинчалик чекловлар жорий этилди
17:53 / 20.11.2024
Тошкент халқаро аэропортида учиб келиш залини реконструкция қилиш бошланди
20:03 / 18.11.2024
Европанинг энг гавжум аэропорти номи эълон қилинди
19:31 / 14.11.2024