16:47 / 23.08.2023
7641

Алиев ва Мирзиёев Қорабоғда Ўзбекистон ташаббуси билан қурилган мактабни очди

Мирзиёев Озарбойжонга давлат ташрифи доирасида Фузулий шаҳрига борди.

Фото: Anadolu

Озарбойжон ва Ўзбекистон президентлари Илҳом Алиев ва Шавкат Мирзиёев Қорабоғнинг Фузулий шаҳридаги умумтаълим мактабининг очилиш маросимида иштирок этди. Бу ҳақда Озарбойжон раҳбари матбуот хизматига таяниб Anadolu хабар берди.

Қайд қилинишича, Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Фузулий шаҳрида 960 ўринли Мирзо Улуғбек номидаги мактаб қурилган.

Шунингдек, Озарбойжон ва Ўзбекистон раҳбарлари шаҳар аҳолиси билан ҳам учрашув ўтказди.

1993 йилдан 2020 йилга қадар Фузулий шаҳри ва вилоятнинг катта қисми арманлар назорати остида бўлган. 2020 йил 17 октябрда Фузулий Озарбойжон назоратига қайтди. Шундан сўнг, шаҳарда кенг кўламли тиклаш ва қурилиш ишлари бошланди.

2023 йил июл ойида президент Илҳом Алиев 17 октябрни Фузулий шаҳри куни деб белгилаб, уни ҳар йили тантанали равишда нишонлаш ҳақидаги қарорга имзо чекди.

Top