08:33 / 31.08.2023
16406

Ўзбекистон ва Швейцария муқобил энергияга сармоя киритиш имкониятини муҳокама қилмоқда

Швейцария илғор технологияларини жалб қилган ҳолда мамлакат энергетика соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари ўрганиляпти.

Фото: Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов Швейцариянинг Meyer Burger компанияси бош директори Гунтер Эрфурт билан музокара ўтказди.

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги маълумотига кўра, Meyer Burger компанияси фотоэлектр станциялари учун модуллар ва бутловчи қисмларни ишлаб чиқариш ва етказиб бериш соҳасида фаолият юритади. 1953 йилда ташкил этилган компаниянинг бугунги кунда Германия, АҚШ, Хитой ва Сингапурда ваколатхоналари мавжуд. 

Учрашувда томонлар Meyer Burger компаниясининг илғор технологияларини жалб қилган ҳолда мамлакат энергетика соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилди. 

Конструктив фикр алмашиш доирасида компаниянинг инновацион ишланмаларини жорий этган ҳолда энергетика соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш режаси келишиб олинди.

Top