Ўзбекистон мевалари Россиянинг яна 3 та шаҳрида сотила бошлайди
Ўзбекистон мевалари бугундан бошлаб Курган, Челябинск ва Уфа шаҳарларининг савдо расталарида сотила бошлайди.
Ўзбекистоннинг Екатеринбургдаги Бош консулхонаси иқтисодий дипломатия йўналишидаги фаолияти доирасида Россиянинг Уралдаги йирик ширкатлар билан алоқаларини ривожлантириб бормоқда, деб хабар беради “Дунё”.
Шу мақсадда Ўзбекистон дипломатлари жорий йилнинг 15 августида Челябинск ва Курган шаҳарларига амалга оширган ташрифлари доирасида “Метрополис” савдо тармоғи (Челябинск, Курган ва Уфадаги 100 га яқин озиқ-овқат дўконларига эга) раҳбари Максим Славин билан учрашув ўтказди.
Учрашув натижасида Фарғона вилояти Қува тумани Бўстон қишлоқ фуқаролар йиғинидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортига ихтисослашган МЧЖ билан “Метрополис” савдо тармоғи ўртасида алоқалар йўлга қўйилди.
Икки ширкат ўртасида ўтказилган музокаралар натижасида 17 августда “Метрополис” савдо тармоғига қарашли “Перекресток” ва МЧЖ ўртасида 500 миллион рубль миқдорида шартнома имзоланди.
Жорий йилнинг 29 августида 20 тонна нектарин навли шафтоли ортилган биринчи юк машина Курган шаҳрига кириб келган ва “Перекресток”га қарашли омборхонага туширилган.
Ўзбекистон мевалари бугундан бошлаб Курган, Челябинск ва Уфа шаҳарларининг савдо расталарида сотила бошлайди.
Мавзуга оид
18:21 / 20.11.2024
АҚШ ортидан Буюк Британия ҳам Украинага узоқ масофали ракеталардан Россияга зарба йўллашга рухсат берди – ОАВ
16:13 / 20.11.2024
«Крокус»да теракт содир этганликда айбланаётганлар яна 3 ой ҳибсда қолади
12:07 / 20.11.2024
Ўзбекистон ва Россия Каспий денгизи орқали янги йўналишлардан фойдаланмоқчи
21:03 / 19.11.2024