11:42 / 05.09.2023
7755

Бухорода 4 туп дарахтни қўпорган фуқарога 400 та дарахт экиш мажбурияти юкланди

Фото: Экология вазирлиги

Бухоро вилояти Ғиждувон туманида йўл қурилиш ишлари давомида 4 туп манзарали дарахт қўпориб ташлангани аниқланди. Бу ҳақда Экология вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, 4 туп манзарали дарахтни Ғиждувон тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси қўпориб ташлаган.
Натижада табиатга 50 млн 325 минг сўмлик зарар етказилган.

Ҳолат юзасидан корхона директори Э.Ф.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик кодексининг 79-моддаси 2-қисми билан баённома расмийлаштирилган. Шунингдек, унга қўшимча жазо тариқасида қўпорилган дарахтлар ўрнига 400 туп дарахт экиш ва уларни парваришлаш мажбурияти юкланган.

Top