Иқтисодиёт | 14:55 / 06.09.2023
14077
3 дақиқада ўқилади

STARS International University дипломи Британия бакалавр даражасига тенг деб тан олинди

Фото: STARS International University

Буюк Британия Таълим Вазирлиги қошидаги Малака ва кўникмалар бўйича Бирлашган Қиролликнинг Миллий ахборот маркази STARS International University томонидан бериладиган бакалавр даражасини Британия бакалавр даражасига тенг деб тан олди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармонида мамлакатимиздаги камида 10 та олий таълим муассасасини халқаро эътироф этилган ташкилотлар рейтингининг биринчи 1000 та ўриндаги олий таълим муассасалари рўйхатига киритиш вазифаси қўйилган. Ушбу вазифани амалга ошириш мақсадида, нафақат давлат, балки нодавлат олий таълим муассасалари ҳам ўз фаолиятларида самарали ишларни амалга оширмоқдалар.

STARS International University ҳам ўз фаолиятида халқаро талабларга жавоб берувчи янги ўқув адабиётларини яратиш, илғор таълим стандартлари ва методикаларини жорий этиш орқали креатив ва танқидий фикрлаш қобилиятига эга юқори интеллектуал салоҳиятли мутахассисларни тайёрлашга алоҳида аҳамият бермоқда.

Бунинг натижаси ўлароқ, Буюк Британия Таълим Вазирлиги қошидаги Малака ва кўникмалар бўйича Бирлашган Қиролликнинг Миллий ахборот маркази STARS International University томонидан бериладиган бакалавр даражасини Британия бакалавр даражасига тенг деб тан олди. Бу ўз навбатида, университет томонидан ишлаб чиқилган ўқув режага замонавий ва халқаро талабларга жавоб берувчи мазмунга эга фанларнинг киритилгани билан асосланилади.

STARS International University, мамлакатимиз олий таълим муассасалари орасида, биринчилардан бўлиб шундай жаҳон эътирофига сазовор бўлиши, Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлиги остида олий таълим соҳасида олиб борилаётган тизимли ислоҳотлар ҳамда жорий "Инсонга эътибор ва сифатли таълим" йилида мамлакатимизда амалга оширилаётган ишлар натижаси деб баҳоласа бўлади. 

Университет минтақада Буюк Британия ҳукумати номидан фаолият юритадиган ва Буюк Британия Ички Ишлар Вазирлигининг фуқаролик ва виза бериш, шунингдек хорижий дипломларни нострификация қилиш масалалари бўйича расмий ҳамкори бўлган ECCTIS миллий агентлиги билан ўқув жараёнларини янада такомиллаштириш борасида яқиндан ҳамкорлик олиб боради.

Агар Сиз ҳам Марказий Осиёдаги халқаро аккредитациядан ўтган университетлардан бирида таълим олиш истагида бўлсангиз, STARS International University олий таълим ташкилотининг қабул комиссиясига мурожаат қилишингиз ёки ариза топшириш учун қуйидаги ҳаволага ўтишингиз мумкин: https://stars.university/uz/admission

Қўшимча маълумот учун:

 +998781291919 - STARS International University

Сайт: https://stars.university/
Telegram: https://t.me/starsuniversity
Instagram: https://instagram.com/stars.university.uz?igshid=YmMyMTA2M2Y=
Facebook: https://www.facebook.com/starsinternationaluniversity

You Tube: https://youtube.com/c/STARSUNIVERSITY

Реклама