Ўзбекистон | 09:29 / 12.09.2023
7761
1 дақиқада ўқилади

Президент мактаблари умумий ўрта таълим муассасалари учун «таянч мактаб» этиб белгиланяпти

Бунда, умумий ўрта таълим муассасалари ўқитувчилари “таянч мактаблар” томонидан янги таълим дастурлари, дарс ўтишнинг илғор методикалари ва ўқувчи билимини баҳолашнинг замонавий усулларига ўргатилади.

Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Президент “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.

2023/2024 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта таълим муассасаларининг касб-ҳунар эгаси бўлиш истагидаги 10-синф ўқувчилари учун тегишли ҳудудларда талаб юқори бўлган касб-ҳунарларга ўргатиш курслари жорий этилади.

Бунда, дастлабки босқичда ушбу тартиб зарур кадрлар салоҳияти ва моддий-техника базасига эга бўлган ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан белгиланган умумий ўрта таълим муассасаларида жорий этилади.

2023/2024 ўқув йилидан бошлаб Президент мактаблари ва ихтисослаштирилган мактаблар умумий ўрта таълим муассасалари учун “таянч мактаб” этиб белгилансин.

Бунда, умумий ўрта таълим муассасалари ўқитувчилари “таянч мактаблар” томонидан янги таълим дастурлари, дарс ўтишнинг илғор методикалари ва ўқувчи билимини баҳолашнинг замонавий усулларига ўргатилади.
 

Мавзуга оид