Ўзбекистон | 07:55 / 20.09.2023
13533
2 дақиқада ўқилади

Forbes: Шавкат Мирзиёев Марказий Осиёда етакчиликнинг янги стандартларини ўрнатяпти

Forbes журналида чоп этилган мақоласида Мелик Кайлан АҚШ президенти Жо Байденнинг янги геостратегик ташаббусини ўрганиб, Ўзбекистон ва унинг президенти Шавкат Мирзиёевнинг бу борадаги марказий ролига эътибор қаратди. 

Фото: Президент матбуот хизмати

Кайлан Шавкат Мирзиёев минтақада бизнес, чегара ва савдо очилишини фаоллаштириб, Марказий Осиё мамлакатларини интеграциялаш ҳаракатларида марказий шахсга айланганини қайд этди. Ўзбекистон Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида шарқ ва ғарб, шимол ва жанубни боғловчи йирик транспорт марказига айланишга интилмоқда

Кайланнинг қайд этишича, Ўзбекистон кучли олтин экспорти туфайли COVID-19 пандемияси даврида ривожланишдан тўхтамаган кам сонли иқтисодиётлардан бири бўлди. 

Муаллиф Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш бўйича музокаралар олиб бораётганини таъкидлаб, АҚШни бу жараённи фаоллаштиришга чақирди. У, шунингдек, 1974 йилги Жексон-Вэник тузатишига эътибор қаратиб, АҚШ ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги савдо муносабатларини нормаллаштириш учун уни бекор қилиш зарурлигини кўрсатиб ўтди. 

Кайлан таъкидлашича, Байденнинг янги ташаббуси Ҳиндистон, Саудия Арабистони ва Европа ўртасида савдо йўлаги яратишга қаратилган бўлиб, бу АҚШни глобал геостратегик кураш майдонига қайтариш йўлидаги қадамдир. Ушбу ташаббуснинг муваффақияти кўп жиҳатдан Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари билан стратегик шериклик муносабатларига боғлиқ. 

Мавзуга оид