Одессага зарба оқибатлари ва яксон этилган Клешчиевка манзаралари. Уруш суратлари
Украинадаги урушнинг 579-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Американинг Abrams танкларининг илк партияси Украинага етиб келди. Уларнинг сони қанчалигига — аниқлик киритилмаган. АҚШ Украина қуролли кучлари учун жами 31 та Abrams танклари беришни ваъда қилган.
- РФ Болтиқ флоти уруш туфайли энди ҳужумкор десант амалиётлари ўтказа олмайди, бу ҳақда ҳарбий можароларни таҳлил қилишга ихтисослашган Rochan Consulting компанияси таҳлилида айтилади.
- Украин ҳарбийлари РФ Қора денгиз флотининг Севастополдаги штабига 22 сентябр куни йўлланган ракета зарбаси оқибатида 34 офицер ҳалок бўлгани, қурбонлар орасида флот қўмондони ҳам бўлгани тўғрисида хабар берди. Бу маълумот ҳозирча расман тасдиқланмаган.
- Украина 25 сентябр куни Қримдаги нишонларга ракета зарбалари берди. Россия манбалари икки ракета уриб туширилганини маълум қилган, аммо учиб келган ракеталарнинг жами сони қанча бўлгани ва зарба оқибатлари қай даражада экани ҳақида ҳозирча маълумот йўқ. Украина томони бу ҳақда ҳеч қандай хабар бермаган.
- Худди шу вақтда россиялик ҳарбийлар Миколайив ҳудудига зарба йўллади — тахминларга кўра икки ракета билан, ёки, йўналтирилган авиабомбалар орқали. Миколайив шаҳри мэри аҳолини зарба қаерга келгани борасида сукут сақлашга чақирган; Россиянинг Rybar ҳарбий телеграм-канали зарба шаҳардаги Кулбакино аэропортига берилгани ҳақида хабар берди, бу ерда Украина ҳаво кучлари самолётлари жойлашган.
Одесса ўққа тутилиши оқибатлари
25 сентябрга ўтар кечаси Россия қўшини Одессани ўққа тутди. Шаҳарда денгиз вокзали биноси, вокзал яқинидаги меҳмонхона ва омборлар шикастланган, ғалла сақлаш жойи яксон этилган. Портлаш тўлқини туфайли атрофдаги уйларнинг деразалари тўкилиб кетган, тинч аҳоли вакилларидан бир киши яраланган.
Озод этилган Клешчиевка атрофидаги украин жангчилари
Украина қўшини 17 сентябр куни Клешчиевкани озод этганди — Донецк областининг Бахмут шаҳридан тўққиз километр жанубдаги бу қишлоқни РФ армияси 2023 йил январида эгаллаб олганди. Украина ҚК бош штабига кўра, кейинги ҳафта мобайнида россиялик ҳарбийлар Клешчиевка устидан назоратни қайтариш учун бесамар уринишларни амалга оширган. РФ мудофаа вазирлиги қишлоқ бой берилганини расман тасдиқламаган, аннексия қилинган «ДХР» «раҳбари» Денис Пушилин эса Клешчиевка амалда тўлиқ вайрон бўлгани ҳақида гапирган.
Фронтнинг турли чеккаларидан суратлар
Киевдаги дафн маросими
Мавзуга оид
01:00
Боррел АҚШ Киевга 300 километргача бўлган масофада Россия ичкарисига зарба йўллашга рухсат берганини тасдиқлади
22:02 / 18.11.2024
Украина узоқ масофага учадиган ракеталар учун рухсат олди: энди нима бўлади?
21:08 / 18.11.2024
Оқ уй Украинага АҚШ қуроллари билан Россияга зарба йўллашга рухсат берилганини тасдиқламади
20:47 / 18.11.2024