10:40 / 27.09.2023
3491

Ўзбекистон ва Германия Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди

Афғон ёшларини ўқитиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Фото: ТИВ

Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев Германия элчиси Тило Клиннер билан учрашди.

ТИВ маълумотига кўра, мулоқотда Афғонистондаги бугунги вазият, халқаро ҳамжамиятнинг Афғонистондаги ҳуманитар инқирознинг олдини олиш борасидаги саъй-ҳаракатлари, шунингдек, афғон ёшларини ўқитиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Афғонистон масалалари бўйича ўзаро маслаҳатлашувларни давом эттиришдан икки томон ҳам бирдек манфаатдор эканлиги таъкидланди.

Top