16:14 / 28.09.2023
18807

Осиё Ўйинлари-2022. Ўзбекистон 120 дақиқа давом этган баҳсда Индонезияни мағлуб этиб, чоракфиналга чиқди

Осиё Ўйинлари-2022 нимчоракфинали доирасида Ўзбекистон олимпия жамоаси Индонезияга қарши майдонга тушди.

Фото: МОҚ

Ҳангжоу шаҳрида ўтган баҳсда Темур Кападзе шогирдлари ўйиннинг асосий вақтида индонезияликлар билан дуранг қайд этишди – 0:0.

Қўшимча бўлимларнинг дастлабкиси бошланганидан 2 дақиқа ўтиб, Жасур Жалолиддиновнинг узатмасидан кейин захирадан майдонга тушган Шерзод Эсонов ҳисобни очди, 120-дақиқада эса дублга эришиб, ўйин қаҳрамонига айланди – 2:0.

Шу тариқа, Ўзбекистон чоракфиналда Саудия Арабистони – Ҳиндистон учрашуви ғолибига қарши майдонга тушади. 1/4 финал ўйини 1 октябр куни ўтказилади.

Осиё Ўйинлари-2022. Футбол. 1/8 финал
Ўзбекистон U23 – Индонезия U23 – 2:0

Голлар: Шерзод Эсанов, 92, 120.
Ўзбекистон U23: 12. Владимир Назаров, 2. Саидазамат Мирсаидов, 5. Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 8. Иброҳим Ибрагимов, 9. Улуғбек Ҳошимов,10. Жасурбек Жалолиддинов, 14. Иброҳимхалил Йўлдошев, 17. Абдурауф Бўриев (Шерзод Эсанов, 91), 18. Алибек Давронов, 19. Ҳусайн Норчаев, 20. Русланбек Жиянов.
Захира таркиби: Отабек Боймуродов, Шоҳжаҳон Султонмуродов, Алишер Одилов, Маҳмуд Маҳамаджонов, Беҳзод Шамсиев, Отабек Жўрақўзиев, Асадбек Раҳимжонов, Элдор Бегимов, Ҳамидулло Абдунабиев.
Индонезия U-23: 20.Эрнандо Ари Сутаряди, 2.Амируддин Багас Каффа Арризқи, 3.Анди Сетё Нугрохо, 5.Ризки Ридхо Рамазони, 19.Алфеандра Дивангга Сантоса, 12.Дони Три Памунгакас, 15.Муҳаммад Муслиҳуддин, 17.Сяҳриан Абиманю, 9.Муҳаммад Рамазон, 10.Эги Мавлана Викри, 11.Ранаи Мелван Румакиек.
Четлатиш: Уго Самир, 112.

Top