13:00 / 10.10.2023
6632

Тарихий шаҳар Тбилисида уч кун – TBC Bank ва Payme билан Грузияга саёҳат

Ёши бир ярим мингдан ошган Тбилиси ўзининг тарихий кўринишини сақлаб қолган шаҳарлардан бири ҳисобланади. Унинг Эски шаҳар қисмидаги тарихий даҳалар бугун хорижий сайёҳларни ҳайратга солишда давом этмоқда. Яқинда TBC Bank ва Payme томонидан Грузияга уюштирилган медиа-тур давомида бир гуруҳ ОАВ ва блогерлар банк фаолияти билан танишишди ва Тбилисининг гўзал манзараларини томоша қилишди.

Ўзбекистонда муваффақиятли ишлаётган TBC Bank банки ва Payme 28 сентябр – 1 октябр кунларида ўзбекистонлик бир гуруҳ оммавий ахборот воситалари ва блогерлар учун Тбилисига медиа-тур ташкил этди.

Медиа-тур иштирокчилари уч кун давомида Грузия пойтахтининг диққатга сазовор жойлари, шу билан бирга TBC Bank’нинг Тбилисидаги бош офиси фаолияти, компания тарихи, ривожланиш йўли, амалга ошираётган лойиҳалари билан танишиш имкониятига эга бўлишди.

Медиа-турнинг биринчи кунида Ўзбекистондан борган меҳмонлар Тбилисининг диққатга сазовор жойлари билан танишишди. Унинг Эски шаҳар қисми тарихий манзарасини сақлаб қолган ва бугун Тбилисини томоша қилиш учун дунёнинг жуда кўп давлатларидан сайёҳлар келишмоқда.

TBC Bank'нинг Тбилисидаги бош офисида

Иккинчи куни медиа-тур қатнашчилари TBC Bank’нинг Тбилисидаги бош офиси фаолияти билан танишишди. У ерда TBC Bank Uzbekistan ва Payme кузатув кенгаши раиси Ника Курдиани, TBC Bank банкида Space маҳсулотлари бўйича директор Георгий Капанидзе, TBC Bank банки стратегик лойиҳалар раҳбари Александр Макашвили медиа-тур қатнашчиларига банк тарихи, унинг ривожланиши ва ҳозирги кунда амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил гапириб беришди.

Медиа-турнинг учинчи куни ўзбекистонлик меҳмонлар Грузиянинг эски пойтахти Мцхета шаҳри ва ундаги тарихий жойлар билан танишишди. Грузия саёҳат иштирокчиларда жуда катта таассуротлар қолдирди.

TBC Bank тарихи

TBC Bank тарихи 1992 йилга бориб тақалади. Шу йили Тбилисида Tbilisi Business Centre ташкил этилади. 1993 йилда TBC банк фаолиятини юритиш ва халқаро молиявий операциялар учун лицензия олади.

1993 йилда Вахтанг Буцхирикидзе ҳам TBC банкида иш бошлайди ва у 1995 йилда TBC Bank банкининг ижрочи директори этиб тайинланади. Ҳозирда Вахтанг Буцхирикидзе TBC Group компаниясининг бош директори вазифасида ишлаб келмоқда.

Орадан икки йил ўтиб, 1995 йилда TBC Bank банкида 29 нафар ходим ишлар, банкнинг умумий активи 1,5 миллион доллардан ошганди.

Шу тарзда ривожланиб келган банк 2014 йилда Лондон фонд биржасида қатнашишни бошлайди. Бу банк учун катта муваффақият эди.

Ника Курдианининг маълум қилишича, бугун TBC Bank Грузияда умумий бозорнинг 38,8 фоизини, мижозларнинг депозити бўйича эса 40,1 фоизни эгаллаган.

«Грузияда иш бошлаган тадбиркорларнинг 60 фоизи илк ҳисоб рақамларини бизнинг банкда очган», дейди Ника Курдиани.

Бугун TBC Bank жуда кўп соҳаларни қамраб олади. Жумладан, саёҳат суғуртаси, онлайн консултация, кўчмас мулк олди-сотдиси, турли ўқув марказлари, банк ва молиявий хизматлар, рақамли банк, тўлов хизмати каби соҳаларда фаол ишламоқда.

Банк томонидан стартаплар учун фоизсиз маблағ ажратилади. TBC Bank’нинг ўз академияси бўлиб, ҳозиргача уни 1 500 нафар ходим битириб чиққан. Бундан ташқари, банк Грузияда регби спортини ривожлантиришга ҳомийлик қилади ва мамлакат терма жамоаси анчадан буён жаҳон чемпионатларида мунтазам қатнашиб келмоқда.

Ўзбекистондаги фаолият

2020 йилда TBC Bank Ўзбекистонда фаолият юритиш учун лицензия олади ва ўша йили кузда TBC Bank Uzbekistan номи остида ўз фаолиятини бошлайди.

2021 йилда банк Ўзбекистондаги илк бўлимини очади. Бугун TBC Bank Uzbekistan Ўзбекистонда ишлаётган иккита рақамли банкдан бири ҳисобланади.

Айни дамда TBC Bank Uzbekistan Ўзбекистондаги 33 банк орасида 20-ўринни эгалламоқда. Яқин келажакда мамлакатдаги кучли 10 банк қаторига киришни мўлжаллаяпти.

TBC Bank Uzbekistan 2024 йилда Ўзбекистонда ўз фаолиятини кенгайтириш ва 2025 йилда бу ерда 50 дан ортиқ бўлимларини очишни режалаштиряпти.

TBC Bank Uzbekistan банкининг Ўзбекистондаги фаолияти «Одамларнинг ҳаётини осонлаштирамиз» шиори устига қурилган. Шу сабабли банк фаолиятида бюрократия, офисларда узун навбатлар йўқ. Барча операцияларни банк иловалари орқали осонгина бажариш мумкин.

«Ўзбекистон Грузияга масофа жиҳатдан яқин. Қолаверса ўзбек ва грузин халқлари ўртасида тарихий ва маданий алоқалар бўлган. Ўзбекистонда 2017 йилдан бошлаб иқтисодий ислоҳотлар бошланди. Шундан сўнг бизда бу мамлакат бозорига кириш режаси туғилди. Ўша пайтда олдимизда иккита йўл турганди. Биз тайёр банк сотиб олиш ёки янгисини очишни муҳокама қилдик. Охирида янги банк очишга қарор қилдик. Ўшандан буён мамлакатингизда муваффақиятли ишлаб келмоқдамиз», дейди TBC Bank Uzbekistan ва Payme кузатув кенгаши раиси Ника Курдиани.

Бугунги кунда TBC Bank Uzbekistan томонидан берилган банк карталари Грузияда ҳам муаммосиз ишламоқда. Ўзбекистондан Грузияга борган меҳмонлар бу карталар орқали жойларда турли тўловларни амалга оширишлари мумкин.

Payme

2012 йилда очилган ва 2016 йилда мобил иловасини муваффақиятли жорий қилган Payme 2019 йилда халқаро TBC Group таркибига киради.

Ўшандан буён Payme ривожланиб келмоқда ва бугун Ўзбекистонда 10 миллиондан ошиқ одам унинг иловасидан актив фойдаланади.

Payme Ўзбекистонда бир қатор лойиҳаларни амалга оширмоқда

Жумладан, лойиҳалар орасида энг йириги Payme Mahalla ҳисобланади. Бу лойиҳада бир неча минг фойдаланувчилар турли акцияларда мунтазам қатнашишади ва компютерлар, спорт жиҳозлари ҳамда мактаб ўқув қуроллари сотиб олишади.

Шунингдек, компания аёллар тадбиркорлиги ва ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлаб келмоқда. Молия саводхонлигидан маҳорат дарсларини ўтказмоқда ва WECOSMOS мусиқа фестивалининг ҳамкори ҳисобланади.

Бундан ташқари, Payme компанияси Payme VISA виртуал карталари учун ранг-баранг қопламалар яратади. Реклама роликларида тарихий мозаикалардан фойдаланиб, бозорлардаги эски баннерларни янада жозибалироқларига алмаштириб, шаҳар кўриниши чиройли бўлишига ҳисса қўшмоқда.

Ҳозирги кунда TBC Bank Uzbekistan томонидан тақдим этилаётган турли хизматларни Payme иловаси орқали ҳам бажарса бўлади. Келажакда компания бу иловани янада ривожлантириб, ундан фойдаланувчилар сонини оширишни режалаштирган.

Ҳамкорлик асосида

Top