Жамият | 18:35 / 19.10.2023
30303
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Chevrolet Equinox - навбатларсиз автомобил харид қилинг 

Ўрта ҳажмли кроссовер Chevrolet Equinox ўзбек бозорига 2019 йилда кириб келган. 

 Chevrolet Equinox замонавий, ўзига хос ташқи дизайнга эга. Унинг, дизайнида Chevrolet’нинг услуб ва самарадорликка содиқлиги сақлаб қолинган. Туманга қарши чироқлар билан бирлаштирилган ЛEД фаралар ҳайдовчи учун ҳар қандай об-ҳаво шароитида оптимал кўринишни таъминлайди.  

Equinox яхши ўйланган эргономикага эга ихчам, манёврли кроссовер. Асосан шаҳарда фойдаланиш учун мўлжалланган. Қолаверса, 9 босқичли автомат узатма автомобилдан шаҳар ташқарида ҳам фойдаланишга имкон беради.  

Equinox'нинг 2.0 литрли турбо двигатели 236 от кучига эга. Автомобил 100 км тезликка эришиши учун 7,8 сония кифоя қилади. Аралаш циклда ёқилғи сарфи 100 км учун 8,2 литрни ташкил қилади

Бугун сиз билан янгиланган  Equinox 2022 автомобилининг 3-позициясини кўриб чиқяпмиз. Бу моделнинг энг муҳим афзаллиги унинг янги гибрид тизимидир. Юмшоқ гибрид старт-стоп тизими билан ишлайди. Ушбу автомобилларда оддий генератор ўрнига кучли қувватга эга мотор-генератор ўрнатилган. У секинлашганда электр энергиясини ишлаб чиқариб, юқори қувватли аккумуляторни зарядлайди. 

Автомобил юкхонаси классик ҳолатда 670 литрни ташкил этади ва орқа ўриндиқлар йиғилганида эса ҳайдовчи 1627 литрга тенг юкхонага эга бўлади. 

Автомобилнинг қўшимча қулайликлари – салонга калитсиз кириш, панорамали люк, эшик ва юкхона бўлимининг электрузатмаси, светодиодли орқа ва олд фаралар, ёмғир сезгич тизими, иситиладиган ва электрбукиладиган ойналардан иборат. 

Equinox замонавий хавфсизлик тизимлари билан жиҳозланган. Олтита хавфсизлик ёстиғи билан бирга кундузги чироқлар, электроник барқарорликни бошқариш, шиналар босими сигналлари, круиз-контрол тизими, ўчириш функциясига эга старт/стоп тизими, ҳаракатланиш қаторини сақлаш функциялари, пиёдаларни аниқлаш (blind spot monitoring) яъни ҳайдовчи томонида ва орқасида жойлашган бошқа транспорт воситаларини аниқлайдиган тизим, ABS ҳамда бошқа кўплаб қулайликларга эга. 

Chevrolet Equinox ҳайдовчи ва йўловчилар учун қулайликни биринчи ўринга қўяди. Машинанинг салон қисми анча кенг. Салондаги ўриндиқлар чармдан ишланган. Олд ўриндиқларда совитиш ва иситиш тизими, орқа ўриндиқдаги йўловчилар учун ҳам алоҳида иқлимни бошқариш имкониятлари мавжуд. Автомобилда 8 дюймли Apple CarPlay тизимларини қўллаб-қувватлайдиган сенсорли дисплей ҳам мавжуд.

Айни пайтда Chevrolet Equinox автомобилини ҳеч қандай навбатларсиз харид қилиш ва автосалонлардан ўша заҳоти олиб кетиш мумкин.

Автомобил ҳақидаги қўшимча маълумотларни UzAuto Motors’нинг расмий сайтидан билиб олишингиз мумкин.

Реклама

Мавзуга оид