Жамият | 19:49 / 20.10.2023
15601
5 дақиқада ўқилади

“InnoWeek.Uz-2023” ҳафталигида MUNIS лойиҳасининг амалга оширилиши муҳокама қилинди

2023 йилнинг 19 октябр куни Тошкент шаҳрида “InnoWeek.Uz-2023” халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида “Жаҳон банкининг “Ўзбекистон миллий инновацион тизимини модернизация қилиш” (MUNIS) лойиҳасининг амалга оширилиши: жорий фаолият ва келгуси режалар” мавзусида панел сессияси бўлиб ўтди.

Жаҳон банки Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан бошланган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 апрелдаги “Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида “Ўзбекистон миллий инновацион тизимини модернизация қилиш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 172-сон қарорига мувофиқ) ва Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан давом эттирилаётган MUNIS лойиҳасини молиялаштириш орқали Ўзбекистон Республикасининг инновацион сиёсати кун тартибини қўллаб-қувватламоқда.

MUNIS лойиҳаси тадқиқот ва ишланмаларнинг (R&D) натижадорлиги ва иқтисодий қийматини ошириш, янги ёки такомиллаштирилган маҳсулотлар, технологиялар ва жараёнларни ишлаб чиқиш учун корхона даражасидаги инновацияларни рағбатлантириш учун сиёсат воситалари тўпламини таъминлаш, шунингдек, Халқаро экспертлар кенгаши (XEK) ва технологиялар трансфери маркази (ТТМ) каби янги институтларни яратишга йўналтирилган учта асосий компонентдан иборат. Бундан ташқари, MUNIS лойиҳаси кўрсатилган тадбирларни амалга оширишни қўллаб-қувватлаш учун техник ёрдам ва салоҳиятни оширишга қаратилган. Хусусан, 1-компонент илмий-тадқиқот ишларининг сифати ва долзарблигини ошириш, шунингдек, махсус рақобатбардош молиялаштириш дастурлари орқали илмий-тадқиқот институтларини модернизация қилишни қўллаб-қувватлайди. 2-компонент инновацияларни биргаликда молиялаштириш, маҳаллий етказиб берувчиларни ривожлантириш дастури ва миллий инфратузилмани модернизация қилиш орқали барқарор инновациялар ва саноат-академик ҳамкорликни рағбатлантиради. 3-компонент пилот механизмларни ишлаб чиқиш, жорий этиш ва давлат сиёсатининг асосий воситаларига интеграциялашувини қўллаб-қувватлаш учун техник кўмак дастурларини молиялаштиради.

Ушбу сессиянинг асосий мақсади MUNIS лойиҳасининг амалга оширилишини муҳокама қилишдир. Хусусан, қуйида келтирилган ҳар бир кичик компонент доирасида ишлаб чиқилган ва жорий этилган фан ва инновациялар соҳасини ривожлантириш механизмлари батафсил ёритиб берилди.

1.1-субкомпонент – Илмий тадқиқот сифатини ошириш дастури (REP) давлат илмий-тадқиқот муассасалари тадқиқот сифатининг халқаро стандартларига эришишга интилиш қобилиятини оширишга қаратилган. Бунга эришиш учун субкомпонент иккита асосий мезонга асосланган замонавий тадқиқотларни молиялаштириш воситаларини амалга оширишни қўллаб-қувватлайди: илмий қиймат ва потенциал нуқтаи назардан қатъий сараланганлиги ёки натижаларнинг ижтимоий аҳамиятга эгалиги. REP, шунингдек, ёш тадқиқотчилар учун халқаро ҳамкорлик (тадқиқот сифатини ошириш учун) ва мартаба ривожланишига устувор аҳамият беради.

1.2-субкомпонент – Илмий тадқиқот натижаларини тижоратлаштириш дастури (RСP) илмий тадқиқот натижаларини тижоратлаштиришни ривожлантиришга қаратилган. Унинг мақсади янги ва сифатли иш ўринлари ва сотиладиган маҳсулотлар ва хизматларни яратиш орқали муносиб бенефициарларнинг узоқ муддатли тижорат барқарорлигини рағбатлантириш ва мустаҳкамлашдан иборат. Иш билан таъминлаш имкониятлари илмий тадқиқотларни тижоратлаштиришда, шунингдек, бутун дунё бўйлаб юқори технологияли маҳсулотларни лойиҳалаш, ишлаб чиқариш ва етказиб бериш билан боғлиқ бўлади.

1.3-субкомпонент – Давлат илмий ташкилотларини модернизация қилиш (PRIM) давлат илмий-тадқиқот институтларини институционал модернизация қилиш режаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни қўллаб-қувватлайди. Шунингдек, субкомпонент тадқиқот инфратузилмасини модернизация қилиш учун техник ёрдам кўрсатади.

2.1-субкомпонент – Инновацион салоҳиятни ривожлантириш дастури (ICP). Субкомпонентнинг мақсади кичик ва ўрта корхоналарга янги ёки такомиллаштирилган маҳсулотлар, хизматлар ва жараёнларни ишлаб чиқиш, уларнинг ички, минтақавий ва глобал бозорларда кенгайишига имкон беришдир. ICP қуйидагиларни молиялаштиради: (а) етказиб берувчиларни ривожлантириш ташаббуси (СDI) доирасида маҳаллий кичик ва ўрта корхоналар томонидан сифат стандартларини қабул қилиш учун етказиб берувчиларни ривожлантиришга мувофиқлаштириш грантлари; (б) миллий сифат инфратузилмасининг (NQI) танланган қисмларини модернизация қилишни қўллаб-қувватлаш учун харид қилиш мумкин бўлган жиҳоз-ускуналар билан мақсадли техник ёрдам (ускуналар сотиб олиш ва тартибга солиш ислоҳотларини амалга ошириш).

2.2-субкомпонент – Илмий тадқиқот ва тажриба конструкторлик ишланмаларига бизнес-инвестиция дастури (BIRD). Субкомпонентнинг мақсади кичик ва ўрта бизнесни илмий-тадқиқот ишларига инвестицияларни рағбатлантиришдан иборат. Ушбу субкомпонент тадқиқотни тижоратлаштиришнинг кейинги босқичларини, кичик ва ўрта бизнесдаги илмий-тадқиқот лойиҳаларини ва билимга асосланган стартапларнинг дастлабки босқичларини қўллаб-қувватлайди. BIRD кичик ва ўрта бизнеснинг қўшма P&D-лойиҳалар, шунингдек, кичик ва ўрта бизнес ҳамда давлат тадқиқот институтлари ўртасидаги қўшма P&D-лойиҳалар учун мос келадиган грантларни таклиф қилади.

Тадбирда иштирок этиш учун 150 дан ортиқ илмий ва бизнес ҳамжамиятлари вакиллари, халқаро экспертлар, ваколатли давлат органлари ва манфаатдор ташкилотлар ходимлари таклиф этилди.

Реклама

Мавзуга оид