Киев яқинида таъмирланаётган техникалар ва Герасимов билан кўришган Путин. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 605-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Генерал-полковник Виктор Афзалов расман Россия ҳаво-космик кучлари бошлиғи этиб тайинланди. У бу лавозимда Сергей Суровикин ўрнини эгаллаган.
- Малтада ноябр ойи охирида Глобал жануб мамлакатлари иштирокида Украина бўйича учинчи тинчлик саммити бўлиб ўтади.
- Володимир Зеленский Ражаб Тоййиб Эрдўған билан телефон орқали мулоқот қилди.
- Украина ҚК маълумотига кўра, мамлакат шимолида пиёдаларга қарши 500 мингта мина ўрнатилган.
- Ростов областида ўтган кун давомида икки бор ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ишга тушди.
- Россиялик ҳарбийлар Кривий Риҳни ўққа тутди. Бир киши ҳалок бўлган, саноат инфратузилма объекти шикастланган.
Чернобилдаги ҳаёт тарзи
Чернобил ёт ҳудуди — Чернобил АЭС атрофида 30 километр радиусдаги ҳудуд. Бу ҳудуд аҳолиси 1986 йил станцияда рўй берган авариядан кейин эвакуация қилинганди. 2022 йил февралида Россия қўшини босқинининг илк кунларида зонанинг катта қисми (жумладан, станциянинг ўзи ҳам) эгаллаб олинганди, аммо март ойи охирига келиб улар ЧАЭС ҳудудидан чекинади. Бу давр ичида аҳоли яшаш манзилларига олиб борувчи кўприклар портлатилган. Қатор қишлоқлар қуруқлик орқали таъминотдан узилиб қолган — бу ҳудудларда асосан 1986 йилда ҳам ўз уйини тарк этишдан бош тортган кекса ёшли кишилар яшайди. Қуйида уларга бугунги кунда қандай кўмак кўрсатилаётгани акс этган суратлар.
Авдийивка яқинидаги украин артиллериячилари
Авдийивка Украинадаги урушнинг энг қайноқ нуқталаридан бирига айланган. Россия қўшини сўнгги ҳафталарда шаҳарни қуршаб олишга ҳаракат қилмоқда, аммо ҳамон Украина мудофаасини ёриб ўтишнинг имкони бўлмаган. Қуйида Авдийивка атрофида жанг қилаётган украин артиллериячилари.
Донецк ўққа тутилишидан кейин чиққан ёнғин
Украина ҚКнинг Донбассдаги тиббиёт пункти
Украинанинг Запорижжя областидаги танкка қарши взводи
Киев областида тузатилаётган ҳарбий техникалар
Харкивда болалар учун хавфсизлик дарслари
Россия қўшинлари штабига борган Владимир Путин
Владимир Путин Россия қўшинларининг Ростов-Дондаги штабига ташриф буюрди. У РФ ҚК бош штаби бошлиғи Валерий Герасимовнинг ҳисоботини тинглади — у Путинга бирлашган қўшинлар гуруҳи топшириқларни «махсус ҳарбий амалиёт» режасига мувофиқ бажараётгани ҳақида ҳисобот берган. Хайрлашув чоғида, Герасимовнинг қўлини сиқаркан, Путин «барча командирлар»га салом йўллашни сўраган, деб ёзади ТАСС. Герасимов бу илтимосни албатта бажаришга ваъда берган.
Мавзуга оид
21:05 / 10.11.2024
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
20:11 / 10.11.2024
Россия Курск областига ҳужум учун 50 минг кишилик қўшин тўплади — NYT
19:02 / 10.11.2024
The Guardian: Буюк Британия ҳукумат алмашганидан кейин Украинага ракеталар етказишни тўхтатди
13:30 / 10.11.2024