Жаҳон | 17:37 / 29.10.2023
13477
1 дақиқада ўқилади
ҲАМАС етакчиси гаровдагиларни Исроил қамоқхоналаридаги фаластинликларга алмашишни таклиф қилди
ҲАМАСнинг Ғазо секторидаги етакчиси уруш бошидан буён илк бор баёнот берди. У гаровдагиларни Исроил қамоқхоналаридаги маҳбусларга алмашишни таклиф этган.
ҲАМАСнинг Ғазо секторидаги раҳбари Яҳё Синвар ҳаракат аъзолари қўлида бўлган гаровдагиларни Исроил қамоқхоналарида сақланаётган фаластинликларга алмашишни таклиф этди. Бу ҳақда The Times of Israel хабар тарқатган.
«Биз сионистик режим қамоқхоналарида сақланаётган барча фаластинлик маҳбусларни қаршилик ҳаракати томонидан гаровда ушлаб турилганларга алмаштириш тўғрисида келишув имзолашга тайёрмиз», деган Синвар.
BBC рус хизмати қайд этишича, бу Синварнинг уруш бошланганидан бери қилган илк баёнотидир.
- ҲАМАС аъзолари 7 октябр куни Исроил бўйлаб уюштирилган рейд давомида маҳаллий аҳоли вакиллари ҳамда хорижликларни гаровга олганди. Исроил ҳукуматининг сўнгги маълумотларига кўра, 230 га яқин киши гаровда қолмоқда.
- Гаровдагилар орасида исроилликлардан ташқари ўнга яқин хориж мамлакатлари фуқаролари ҳам бор. Бунгача сектордан икки нафар америкалик ва икки нафар исроиллик озод этилди.
Мавзуга оид
22:56 / 15.11.2024
Ҳамас корпуси Қатардан кетадими? Қайси давлатга?
17:46 / 10.11.2024
Қатар Исроил ва Ҳамас ўртасидаги воситачиликни тўхтатди
11:31 / 22.10.2024
Драмага айланган ўлим: Исроил Синвар жасадини тирикларга алмашмоқчи
17:40 / 21.10.2024