Херсон яқинидаги «дрон овчилари» ва оккупация қилинган ҳудудлардаги байрам. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 619-куни ўтди. Асосий маълумотлар
- Аннексия қилинган Қримда ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ишлади. Уриб туширилган ракета парчалари Керчдаги кемасозлик заводи ҳудудига тушган. Тахминларга кўра, кичик ракета кемаси шикастланган.
- «Бу умидсиз вазият эмас», — деди Зеленский фронтдаги ҳолат ҳақида. Олдинроқ Украина қуролли кучлари бош қўмондони Валерий Залужний уруш «боши берк кўчага кириб қолгани»ни айтганди.
- Херсон ўққа тутилиши оқибатида озиқ-овқат дўкони яқинида бир киши ғалок бўлди, бир аёл яраланган.
- Днипропетровск областида учта ракета уриб туширилган, инфратузилма объектига зарба келиб тушган.
- Полтава областига ракета зарбалари оқибатида бир аёл ҳалок бўлиб, икки бола яраланган.
- Россия қўшини Украина қуролли кучларининг Мелитопол ва Бердянск бўйлаб зарбалари қайтарилганини маълум қилди.
- Буюк Британия мудофаа вазирлии Россия армияси Авдийивкага юриш вақтида минглаб аскарлардан айрилгани ҳақида хабар берди.
- NBC маълумотига кўра, АҚШ ва Европа Украина билан тинчлик музокаралари эҳтимолини муҳокама қила бошлади.
Херсон атрофида дрон овчилари
Украина қуролли кучлари бош қўмондони Валерий Залужний яқинда The Economist журналига катта интервю берган, унда замонавий урушда учувчисиз авиациянинг стратегик аҳамиятига яна бир бор тўхталганди. Залужний фронтдаги вазият боши берк кўчага кириб қолганини тан олган, украинларнинг юриши эса позицион урушга айланиши ва бу турғунлик бир неча йилга чўзилиши мумкинлигини айтиб, бундай ҳолат сабабларидан бири сифатида дронлар разведкаси технологиялари ривожланаётганини келтирган.
Айнан дронлар артиллерия билан ҳамоҳангликда ҳаракатланиши можаронинг ҳар икки томонига кутилмаган ёриб ўтишлар амалга ошириш имконини бермайди. «Оддий ҳақиқат шундаки, биз душман нима қилаётганини кўриб турибмиз, улар эса биз нима қилаётганимизни», — дея изоҳлаган Залужний. Унинг сўзларига кўра, мураккаб вазиятдан чиқиш учун украин армиясига учувчисиз учиш қурилмалар, радиоэлектрон кураш ва миналардан тозалаш ускуналари, жумладан, янги роботлаштирилган еичмлар соҳасидаги инновациялар керак. Шу билан бирга, Залужнийнинг фикрича, яқин вақтлар ичида бундай технологик ютуқлар бўлишининг аломатлари кўринмаяпти.
Киевдаги митинг
Россия ва Украинанинг оккупация қилинган ҳудудларида Миллий бирлик куни
4 ноябр куни Россияда 2005 йилдан бери давлат байрами ҳисобланадиган Миллий бирлик куни нишонланди. Бу сафар байрам тадбирлари Россия регионларидан ташқари Украинанинг оккупация қилинган ҳудудларида ҳам ўтказилди.
Барибир энг катта тадбирлар Москвада бўлди — Халқ хўжалиги ютуқлари кўргазмасида «Россия» кўргазма форуми очилди, «Сирена» нашри ҳисобларига кўра, уни яратиш учун 5,1 миллиард рубл миқдорида маблағ сарфланган. Кўргазмада нафақат Россия регионлари, балки «ДХР», «ЛХР», Запорижжя ва Херсон областлари ҳамда Қрим стендлари ҳам ўрнатилган. Масалан, «ДХР» стендида снарядлардан ясалган атиргул инсталляцияси акс этган, Запорижжя областининг РФ назоратидаги қисмининг стендида — бу ерга туристик мақсадларда келишга таклиф, Херсон области стендида — аграр сектордаги статистик маълумотлар ҳамда уруш бошида Россия армияси томонидан босиб олинган, кейин эса Украина қуролли кучлари томонидан озод этилган Херсон «рус шаҳри» экани айтилган табличкани кўриш мумкин.
«Медуза»нинг РФ президенти маъмуриятига яқин манбасига кўра, Сергей Кириенко ташаббуси билан ташкил этилган кўргазма орқали мамлакатнинг сўнгги йиллардаги турли ютуқларини намойиш этиш ва Владимир Путиннинг навбатдаги сайлов кампанияси бошланиши учун ижобий фон ҳосил қилиш мақсад қилинган.
Мавзуга оид
21:05
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
20:11
Россия Курск областига ҳужум учун 50 минг кишилик қўшин тўплади — NYT
19:02
The Guardian: Буюк Британия ҳукумат алмашганидан кейин Украинага ракеталар етказишни тўхтатди
13:30