Киев яқинида шуғулланаётган ва Лиман йўналишида турган танкчилар. Уруш суратлари
Украинадаги урушнинг 637-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Кикбоксинг бўйича Доғистон жамоаси собиқ мураббийига Россияда давлатга хиёнат бўйича иш очилди. У Украина томонида туриб урушда қатнашган.
- Украина президенти Володимир Зеленский Доналд Трампнинг тинчлик режасини муҳокама қилишга тайёрлиги — аммо Украина «Донбасс ва Қримни Россияга бермаслиги»ни айтди.
- 17 ёшли Егор Балазейкин теракт амалга оширишга уринишда айбланиб, олти йил муддатга ахлоқ тузатиш колониясига ҳукм қилинди. Тергов версиясига кўра, у икки марта Ленинград областидаги ҳарбий комиссариат биноларига ўт қўйишга уринган.
- Россия президенти Владимир Путин G20 саммитида видеоалоқа орқали қилган чиқишида Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни «тўхтатиш зарур бўлган фожиа» деб атади.
- Украинада давлат тилини ҳимоя қилиш бўйича комиссар Тарас Кремен мамлакатда «рус тилли» тушунчаси мавжуд эмаслигини айтди.
Донецк областида немисларнинг «Леопард» танклари
Украин танкчиларининг Киевдаги ўқув полигони
Россиялик ўсмир олти йилга ахлоқ тузатиш колониясига юборилди
22 ноябр куни Петербург суди 17 ёшли гимназиячи Егор Балазейкинни олти йил муддатга ахлоқ тузатиш колониясига ҳукм қилди. Уни Петербургдаги ва Ленинград областининг Кировск шаҳридаги ҳарбий комиссариатларга ўт қўйишга уринишда айбланган. Балазейкинни теракт амалга оширишга тайёрланишда айбдор деб топишган. Иш материалларида айтилишича, у 2023 йил февралида ҳарбий комиссариатларга Молотов коктейллари улоқтирган — лекин бинолар ёниб кетмаган (жабрланганлар йўқ). Балазейкиннинг амакиси — Россия армияси офицери урушда ҳалок бўлган.
Мавзуга оид
21:05
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
20:11
Россия Курск областига ҳужум учун 50 минг кишилик қўшин тўплади — NYT
19:02
The Guardian: Буюк Британия ҳукумат алмашганидан кейин Украинага ракеталар етказишни тўхтатди
13:30