Ўзбекистон | 09:00 / 11.12.2023
29272
6 дақиқада ўқилади

EVEREST ўқув марказида IELTS имтиҳонидан Ўзбекистондаги кучли овералл 9.0 натижаси қайд этилди!

Фото: EVEREST

Натижа EVEREST битирувчиси ва устози Дилмурод Назарматовга тегишли ва ундаги эшитиш, ўқиш ва гапириш бўлимдаги 9.0 ҳамда ёзиш қисмидаги 8.5 натижа шу кунга қадар Ўзбекистондаги ҳеч бир имтиҳон топширувчи томонидан бир вақтнинг ўзида қайд этилмаган! Ушбу натижа тўртинчи уринишда қайд этилди, унга қадар натижалар 7.5 ва икки маротаба 8.5 кўринишида бўлган!

EVEREST эса халқимизга асосан юқори IELTS натижалари билан танилган ўқув маркази ҳисобланади! Ўтган календар йили яъни 2022 йил мобайнида EVEREST битирувчиларининг нақд 754 нафари IELTS имтиҳонидан овералл 7.0, 7.5, 8.0 ва 8.5 натижаларни қайд этишибди! 2021 йилда бу кўрсаткич 393 нафарни ташкил қилган бўлса жорий 2023 йил ҳисобидан юқоридаги каби юксак натижалар сони 1000 нафардан аллақачон ошган! Ушбу маълумотлар ўқув марказининг расмий Telegram-каналидан олинди ва айтиш жоизки бугунги кунда республикамизда юқоридаги миқдорларда натижа қайд этаётган бошқа ўқув маркази йўқ!

EVEREST ўқув маркази жамоатчиликка “Йил Бренди” танлови орқали ҳам танилган. "Йил Бренди" лойиҳаси Миллий маркетинг маркази ва Республика Монополияга қарши кураш қўмитаси ҳамкорлигида мамлакатимизда ҳар йили ташкил қилинади! Ушбу лойиҳа доирасида онлайн овозга қўйиш йўли билан турли фаолият категорияларида мамлакатимиздаги етакчи брендлар аниқланади! Ғолиб бўлган бренд ёки бизнес ўз фаолияти доирасида энг кўп жамоатчилик овозини тўплаган бўлса, “Йил Бренди” мукофоти ва сертификатини ўз фаолияти тури доирасида қабул қилади ва ўз йўналишида мамлакатимизда энг илғор деб эътироф этилади! EVEREST “Йил Бренди” танловида фаолият категорияларига “таълим” йўналиши киритилганидан буён ғолибликни бошқаларга бермасдан келмоқда! Яъни шу кунгача ташкил қилинган 2019, 2020, 2021 ҳамда 2022 “Йил Бренди” танловларида ғолиб деб эълон қилинган! Энг муҳими, сўнгги 2022 “Йил Бренди” танловида 44 454 истеъмолчи EVEREST учун овоз берган!

EVEREST ўқув маркази 2012 йилда ташкил қилинган бўлиб, ҳозирда Тошкент шаҳрида 14 манзилда фаолият юритмоқда. Айни дамда 24 000 нафарга яқин ёш ўғил-қиз IELTS имтиҳонларига ушбу таълим даргоҳида тайёрланмоқда! Инглиз тили ва IELTS курсларидан ташқари ушбу ўқув марказида рус тили ва абитуриент фанларидан ҳам таълим берилади! Дарслар малакали, юқори натижали, истеъдодли ва энг муҳими асосан EVEREST битирувчиларидан иборат аҳил жамоа томонидан олиб борилади!

Жорий ўқув йили бошида EVEREST 1-9-синфлар оралиғида таҳсил олувчи мактаб ўқувчилари учун мўлжалланган янги лойиҳа – EVEREST KIDS ўқув марказлари тармоғига асос солди! Ҳозирда пойтахтимиздаги “Пахтакор” ҳамда “Чилонзор” метро бекатлари яқинидаги икки манзилда EVEREST KIDS фаолият юритмоқда ва уч категория – Youngsters (1-3-синфлар), Juniors (4-6-синфлар) ва Teens (7-9-синфлар) гуруҳларида юзлаб болакай ва қизалоқларга таълим бермоқдa! Ушбу ёш категориялари учун мўлжалланган самарали дастур ишлаб чиқилган ва махсус траининглар асосида тайёрланган устозлар болажонларга дарс бериб келмоқда!

Келаётган январ ойида EVEREST пойтахтимизнинг беш нуқтасида янги манзиллар очишни режалаштирмоқда! Янги манзиллар “Беруний” метроси яқинида, Сергели туманида, Қоратош маҳалласида, Паркент бозори яқинида ва “Мирзо Улуғбек” метросида қурилмоқда ва кетма-кетликда ишга туширилиши кутилмоқда! Энг муҳими, январ ойидан бошлаб EVEREST EXAMINATIONS CENTER, яъни махсус имтиҳонлар маркази ўз фаолиятини бошлайди ва ҳар ҳафта юзлаб ёшлардан ҳақиқий IELTS имтиҳонини олиш имкониятини яратади! Янги манзиллар очилиши муносабати билан эса бўлажак EVERESTER ўқувчилар учун кўплаб чегирмалар тақдим қилиниши кутилмоқда!

EVEREST прогрессив ва ўз олдига улкан мақсадлар қўйган ўқув маркази! Келгуси йиллар мобайнида EVEREST SCHOOLS хусусий мактаблар тармоғи, республикамиз вилоятларидаги EVEREST манзилларини ўз ичига олувчи EVEREST UZBEKISTAN лойиҳаси ва EVEREST UNIVERSITY хусусий олий таълим муассасаси ташкил қилиниши кутилмоқда! Режалаштирилаётган ушбу лойиҳалар Ўзбекистон таълими сифатига EVEREST қўшаётган ҳиссани янада кенгайтиришни мақсад қилган!

EVERESTER ёшлар, яъни ушбу ўқув маркази таҳсил олувчилари эса мақсадни аниқ қўйган, тиришқоқ ва тўлаётган пулини оқлаш учун келаётган, камтарин аммо келажакда Ўзбекистонимизни кўтарадиган, унинг устунлари бўладиган ўғил-қизлардан иборат! EVERESTʼда ота-онасининг эркатойлари, ўзини, кийимини, смартфонини кўз-кўз қилиш учун, мажбурлов инерцияси билан келиб дарсда телефонини ковлаб ўтирадиганлар деярли йўқ! EVERESTʼга кириб келишингиз билан юқоридаги фикрлар исботини ҳис қиласиз! EVEREST асосий мақсади эса ушбу ўзбек ўғил-қизларига кучли илм бериб, уларга муваффақият эшикларини очишдан иборатдир!

П.С. Сиз ҳам EVEREST билан ҳақиқий муваффақият эгасига айланинг! Ҳозироқ, EVERESTER бўлинг!

EVEREST манзиллари: t.me/everestmanzillari

Telegram: t.me/everestofficial

Instagram: everest_learning_center

YouTube: youtube.com/@everest_official

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид