Ўзбекистон ТИВ раҳбари ва Қатар Ислом банки ижрочи директори инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш масалаларини муҳокама қилдилар.
![](https://storage.kun.uz/source/10/bEyNLY__1psFRfLlJwXPS8cRaHtygF9i.jpg)
Фото: Telegram / bakhtiyor_saidov
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Доҳа шаҳрида Қатар Ислом банки ижрочи директори Бассел Гамал билан учрашди.
«Қатар Ислом банки ижрочи директори жаноб Бассел Гамал билан учрашишдан мамнунмиз», – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида.
Музокаралар кун тартибидан инвестиция лойиҳаларини илгари суриш, билим алмашинувини ташкил этиш, замонавий банк ва молия хизматларини ривожлантириш ўрин олди.
Шунингдек, лойиҳаларни молиялаштириш учун қўшма воситаларни жорий этиш масалалари муҳокама қилинган.